Nilalaman ng post
#Дўстим#қилган#яхшилик. Мен ҳибсхонада маҳбус бўлган чоғ, Йиллар бўйи емак таширдинг дўстим. Озодликка чиқдим эмаскансан соғ, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Ўзинг бўла туриб хастаю бемор, Мени йўқламоқдан бўлмабсан безор. Оғриқлар дастидан экансан бедор, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Гарчи ўз вақтида йўлдан тойидим, Озодликка чиққач, ишлаб бойидим. Муҳтожлигинг кўриб қаттиқ койидим, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? "Биродар қўлимдан келса илтимос, Бир яхшилик қилай десам дўстга хос". Хар нарсам бор дердинг, алдабсан холос, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Эшик қоқиб мендан сўраб келдинг қарз, Юрак қоқ ўртадан гўё кетди дарз. Аҳволинг сўрамоқ менга эди фарз, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Мен кунда уч маҳал қозон қайнатиб, Ёр-у фарзандимга гўштлар чайнатиб- Яшаган чоғ сен ғамга қолибсан ботиб, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Ўзим яраб қўяй энди корингга, Кафтинг тут зар сочай ишлат дорингга. Минг шукрлар бўлсин сенинг борингга, Фақат мендан дардинг яширма дўстим? Мен сенга қарз эмас, ҳадя бераман, Шояд шунда фақат савоб тераман. Сени Аллоҳ учун яхши кўраман, Фақат мендан дардинг яширма дўстим. @A_meshayan 11:24-02.12.2021 Абдурроҳман Мешаян