Nilalaman ng post
ҚИЁМАТЛИК ДЎСТ Мен сени Худодан ялиниб топдим, Сўнг қайғу эшигин мангуга ёпдим. Гарчи бахт ортидан жуда кўп чопдим, Менга гох учради хиёнатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сендан гадо янглиғ нон сўрамайман, Малак-ул мавт каби жон сўрамайман. Етим қолган қушдек дон сўрамайман, Мен мехр сўрайман диёнатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сендан яширгувчи сирим йўқ менинг, Ишонгин дилимда кирим йўқ менинг, Хато қилсанг бўлай кўзгуинг сенинг, Бу дунё хам экан синоатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Елкамда гунохим филданда оғир, Мен хам бир қулдирман, Худомас ахир! Менга совға қилгин бир чимдим меҳр, Кимларгадир керак даромадли дўст. Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сенсиз хувиллаган айвонман ўзим, Мисли яраланган жайронман ўзим. Ўзимнинг холимга хайронман ўзим, Ёвга хам тилайман саломатлик дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Топилар мол-дунё, жанона ва пул, Пулга биз қул эмас! Пул бизларга қул! Сендан кечмоқ жондан кечишдек мушкул, Хаққа итоатли, ибодатли, дўст, Борингга минг шукр, қиёматлик дўст. Қиёмат кунида бўлмаскан соя, Шунда Аллоҳ айлаб бизни химоя. Соя бергай қувон, шудир кифоя, Дуо қилсак бўлсин, ижобатли дўст, Борингга минг шукр қиёматли дўст. Шайтонга қуғирчоқ, бўлмасанг, бўлди, Хажга бир бормасдан сўлмасанг бўлди. Фақат мендан олдин ўлмасанг бўлди, Бу жоним хам ахир омонатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. @A_meshayan 11:45-18.06.2013 Абдураҳмон Мешаян