Nilalaman ng post
#Айёш_ибн_абу_Робия_розияллоҳу_анҳу Мусулмон бўлдингиз ўгай оғангиз- Абу Жаҳл буни ёмонга йўйди. Аламга тўлсин деб кўнгил воҳангиз, Оёқларингиздан кишанлаб қўйди. Волидангиз келди кўзларин ёшлаб, Абу Жаҳл эса гоҳ бўларди мард Кишандан бўшатди у кундан бошлаб, Хижрат қилмасликни сизга қилиб шарт. Барибир кетдингиз Ҳабашистонга, У ерда ўғлингиз туғилди омон. Сўнг хижрат қилдингиз келгач иймонга- Ҳазрати Умар-ла Мадина томон! Ватанидан ким ҳам кетарди шодон? Маккадан олислаб кетганингизда. Абу Жаҳл келди кўзга тўлиб қон, Қубо масжидига етганингизда. "-Ортимдан не учун келдингиз яна? Бу ерларга ака хукмингиз етмас. Энди қолар ерим гўзал Мадина, Укангиз сиз билан ортига қайтмас!" -"Онам сўз бердики сен қайтмагунча, Ўзини қилмаскан қуёшдан пана. Ахир волидангни қийнама бунча, Сочим ҳам тарамам дедилар яна" Онангизга жуда раҳмингиз келиб, Чека бошладингиз афсус-надомат. Ишонма дедилар буларга Умар, Динингдан чиқармоқ истарлар фақат. Абу Жаҳл деди: "Тушмоқдамисан- Ака-укаларнинг ўртасига сан? Ҳазрат Умар деди: "Ака бўлсанг сан- Мен эса Айёшнинг биродариман!" Дедингиз чеккага тортиб Умарни: "-Менимча акамнинг сўзимас ёлғон. Тинчлантириб келай онамни бориб, Ҳам молимни олай Маккада қолғон" Умар эса сизга айлади жавоб: Биласан қавмимининг кишисиман бой. Агарки аҳдингдан қайтолсанг шу тоб, Ярим молим сенга, ўйлаб кўргин хой. "-Бораман ишимни Хаққа топширдим" "-Қарор қилган бўлсанг майли унда бор Аммо ортга қайтгин сал хатар сезсанг, Кетиш олдидан ол туям наслдор". Қайтдингиз, Маккага яқинлашар чоғ, Абу Жаҳл деди: Туямда толдим. Мени ўз туянгга мингаштирсангчи, Негадир жуда ҳам ҳўб чарчаб қолдим. Туянгизни аста чўктирдингиз сиз, Акам минади деб жонворни чоғлаб. Аммо туя чўккач астагина тиз, Абу Жаҳл қўйди қўлингиз боғлаб. Абу Жаҳл эди бундан жуда шод, Бадр куни ўлиб солгунича дод. Тутқунда бўлдингиз Набий буюриб, Валид ибн Валид қилгунча озод. Тутқунликдан кейин яна Мадина- Сизга макон бўлди Хақ бериб нажот. Ул маконга қайтиб қолдингиз яна, То пайғамбаримиз қилгунча вафот. Шаҳидлик шаробин Ярмук жангида, Ичиб жон бердингиз ўзингиз еса. Кўзимга ёш келар у кун аслида, Айёш унда шаҳид бўлганлар деса. Оғир яраланиб ётар эдингиз, Ҳориса ҳам эди ярадор оғир. Икрима ҳам бунда эмасди ёлғиз, У ҳам жон берай деб турарди охир. Ҳориса сўради чанқаб кетиб сув, Сув олиб келишгач ёшлари оқиб. Қараса ўзидан кўра чанқоқроқ, Икрима турарди шу сувга боқиб. Сувни Икримага олиб боришгач, Оғриқдан бўлсада икки кўзи ёш. Қараса сувга сиз қараб турибсиз, Деди: Сувни беринг, ташнадир Айёш. Ўзларингиз чанқоқ бўлган ҳолатда, Сув ичмай жон бериб воҳ бирин кетин. Бизга дардс ўтдингиз биз жаҳолатда, Нафс ити талаган биздайлар бетин. Эй Аллоҳнинг эрка бандаси Айёш, Сизларга муҳаббат қалбим ёндирар! Сизнинг чанқоғингиз Набийдек қуёш, Кавсардан узатиб албат қондирар! @A_meshayan 15:40-10.01.2024 Абдураҳмон Мешаян