TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4852

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,130Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 1101/11/2024, 07:36 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​“ҒАРОЙИБ ҚАСАМ”НИНГ ТАРИХИ. Ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу баъзи саҳобалар билан ўтирган чоғида бирдан кулиб юборадилар. Буни кўрган саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганида у шундай жавоб беради: “Кулишимнинг сабаби,биз жоҳилият даврида хурмодан санам (бут) ясаб, унга ибодат қилар, сўнг қорнимиз очганда уни еб қўяр эдик". Хар гал шу ходиса хақида ўқисам мен хам куламан... Бир воқеанинг ўзига куламан, бир ўз бошимдан ўтган воқеани эслаб куламан... Тағин қахқахаа отиб... Хуллас 5-синфда ўқирдим. Уйимизнинг олдидан анҳор оқиб ўтарди. Хар йили ёз бошланиши билан барча катта-кичик йигитлар ўша анҳорда чўмилардик. Гуруҳ-гуруҳ болалар галма-гал келиб вақтига қараб чўмилиб кетишса, анҳор уйим билан ёнма-ён бўлганлиги учун мен хар бир гуруҳга қўшилиб эрталабдан кечгача чўмилардим. Шундай чўмилишларимизнинг бирида мендан анча катта Собир ака деган маҳалладошим сўраб қолди: -Ренис (Исмим мусулмон бўлганимдан сўнг Абдураҳмонга ўзгарган) сизлар кимга сиғинасизлар? Албатта бу савол "Сизлар армансизларку, қандай эътиқоддасизлар?" деган қизиқиш ортидан берилгандида хозир ўйласам. Ўшанда мусулмон бўлмасаларда оиламдагилар хам Аллоҳга сиғинишини, Аллоҳ борлигини билишини билардиму, лекин "Тарих" фанидан Тўмарис хақида, саклар ва массагетлар тўғрисида муалиммим ўргатган "билим"лар ва уйга келиб ўқиганларим натижасида Қуёшга сиғинамиз деб жавоб берганман... Шунда ўша Собир деган йигит Худо хаққи дегинчи деган. Шу захотиёқ Худо Хаққи қуёшга сиғинамиз дебманда мен тентак ҳам. Ўшанда у йигит ёнидагиларга қараб," Қуёшга сиғинармишу, Худо хаққи дермиш" деган. Айтарли ҳеч ким бу суҳбатга аҳамият бермаган. Икки дақиқа ўтиб яна хамма чўмилиш билан овора бўлиб қолган. Менинг хам ёдимдан кўтарилганди бу воқеа. Кейинчалик йиллар ўтиб боғимда илҳом ахтариб ўтирганимда эсимга тушиб қолганди бу воқеа. 2010-йилда буни шеър хам қилган эканман: "ҒАРОЙИБ ҚАСАМ" Кимга сиғинсан?-Сўрашди ундан, У деди: Қуёшга! Ростини десам. Сўнг сўзи ростлигин исботлаш учун, Худо хаққи дея ичворди қасам. Бунақа кулгили воқеалар жуда кўп. 2010-йил Абдураҳмон Мешаян