TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
ЯМАНЛИК ОНАЛАР Бошладилар қонли урушни, Хазонларга буркаб чаманни. Ташмалашди олтин-кумушни, Қирғин айлаб халқин Яманни. Сунний тўкди хисоблаб ғаним, Бир тарафда шианинг қонин. Бир ёндачи билмасдан тиним, Шиа олди суннийнинг жонин. “Учинчи ён” тўккач виқорни, Муслималар бўлди чўрилар. Сузиштириб икки қўчқорни, Хушнуд бўлди “бир тўп бўрилар” Ололмади эрлар интиқом, Завжалари ногоҳ зўрланса. Кофир давлат айлаб қатлиом, Кулди мўмин қанча хўрланса. Ямандаги шўрлик оналар, Юраклари кетди зириллаб. Йиғлаганда айлаб нолалар, Гўдаклари қаттиқ чириллаб. Сўнг чорасиз оналар эса, Тўкилдилар бамисоли тут. Гўдагини тўйдирай деса, Топилмагач кўкрагида сут. @A_meshayan 01:46-06.06.2017 ✏️Абдураҳмон Мешаян