Nilalaman ng post
САЙРОҚИ БУЛБУЛ Севар Ёримнинг уйидан- Отган чоғда тонг, Ширин сасинг таралади, Нақадар соҳир. Ёр уйига шошадирман, Фармон бергач онг, Жамолига термулай деб, Жаннатда охир. Севар Ёримнинг уйидан- Айни туш маҳал, Қулоғимга чалинадир, Яна сайроғинг. Ёдга солар пешонамни- Қўймоққа маҳтал- Эканимни Ёр пойига, Куйлаган чоғинг. Севар Ёримнинг уйидан- Бу гал аср пайт, Чиққан сасга мен пичирлаб- Бўладирман жўр. "Нажотга шошилинг" десанг- Шошмайинми айт, Ёр уйида, Ёр пойига- Тиз чўкишим кўр! Севар Ёримнинг уйидан- Энди вақти шом, Сасинг таралмоғин кутар, Энди мендек қул. Лиқ тўладир ишқ майига- Юрак номли жом, Хонишингга кўз тегмасин, Сайроқи булбул. Севар Ёримнинг уйидан- Хуфтон чоғида, Янграган сасинг қалбгача- Бориблар етар. Умид шуки ризқ узилгач- Дунё боғида, Мендайин қул Ёр уйида- Уни тарк этар. Севар Ёримнинг уйидан- Отган чоғда тонг, Ширин сасинг таралади, Нақадар соҳир. Лек бу сасни хазм қилмас- Маймундаги онг, "Овозингни ўчир"лашга- Чўчқалар моҳир. Санинг сасинг хуш кўрмаган Иблис хайкали, Қушлар хожатхонасига- Айланиб бўлди. Ўрнига ким? Ўрнидами- Умид бор хали, Санинг сасинг севгувчи зот, Сайланиб бўлди. Эй сайроқи булбулгинам- Қўрқмагил сира, Сасинг суймас ўшал фалон- Фалонлардан хам. Пешонамни пешонангга- Дардлашсак тира, Сасинг тинглай Минораи- Калонлардан хам. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян 23:21-21.11.2018