Nilalaman ng post
ДАРАХТДА ЎСГАН ЁНҒОҚ ҲИКМАТИ Ёнғоқ соясида ётган Афанди, Бир куни ўзича шундай ўйланди: “Кичик ёнғоқ катта дарахт устида, Катта тарвуз кичик палак остида- Етилар хикматин англай олмадим, Аллоҳнинг ишига қойил қолмадим! Шундай ўйлаб ётса пешонасин қоқ- Мўлжаллаб текканча манглайга ёнғоқ- Оғриқ берибдики дебди Афанди, Мен ғофил ҳаётни энди ўрганди. Энди Ҳақдан мени хеч нарса тўсмас, Яхшиямки тарвуз дарахтда ўсмас! Энди мен янада Ҳаққа мойилман, Аллоҳнинг ишига ҳар дам қойилман! Энди мўмин қалбин яралашмайман, Аллоҳнинг ишига аралашмайман! АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР! Не қилибди айтинг армани бўлсам? Калом тинглаганда ўпкаси тўлсам? Агар дилимдагин ошкора қилсам, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Маним лойим қорган Кулолим Аллоҳ! Йўқдан бунёд қилган Жалолим Аллоҳ! Мен Ҳақнинг ижоди даркормас изоҳ, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Гар кераксиз бўлсам яратмас эди, Онгимни Исломга қаратмас эди. Келгинди аташни бас қилиб энди, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ҳақ эгаси атроф теваракнинг ҳам, Кўкда камалагу капалакнинг ҳам. Дунёда ўрни бор суваракнинг ҳам, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Бас қилинг киноя ўқин қадашни. Ўрганинг оғизга тилни қамашни. Қора танли дея айблаб хабашни, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Буюк Наққош бермиш юзимизга зеб, Юрибмиз У берган ризқимизни еб. Лек жаннатдан бизни нечун қувди деб, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Дунё одам тўла ижаразорку, Деманг манов одам хуникдир борку! Унинг Мусаввири Парвардигорку! Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нечун харом этмиш зино, ароқни? Нега жорий этган деб уч талоқни? Ажратолмасангиз қорадан оқни, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Фаҳшга буткул ботиб сотиб иймонни, Яна рўкач қилманг нафсу шайтонни. Хукмини хато деб Хадис Қуръонни(нг) Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ё Абу Жаҳлдек жаҳллимисиз? Машойихлар каби нақиллимисиз? Нима сиз Аллоҳдан ақллимисиз? Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Бир куни бир жоҳил хотин билан эр, Яҳудийлар бекор яралганда дер. Шуларга аталган асли ушбу шеър, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Иброҳиммассизку Каъбани қурган, Ҳазрат Алимассиз кофирни қирган, Бўлса хам эсингиз уч ёшда кирган, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нима сизга кўкдан келдими ваҳий? Дейсиз у жаннатий, будир дўзахий, Хатто бўлсангизда Хотамдан сахий, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Фалончига фарзанд берса бўларди, Пистончига бойлик кўнгли тўларди... Бас қилинг жаврашни ЎЗИ билади! Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Ҳудога дўқ уриб дер ИККИ нокас, Нега бойлик бердинг унга, бизгамас? Ҳақни муҳокама айлаш сизгамас, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Нима кераги бор беш маҳал намоз? Деганди бир пайтлар бир тўда ифлос. Дахо бўлсангиз ҳам сиздан илтимос, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! Мўминлар пок қалбни яралашмаган, Инсонни ранг билан саралашмаган. Хатто Пайғамбар ҳам аралашмаган, Аллоҳнинг ишига аралашманглар! 2012 Абдураҳмон Мешаян