Nilalaman ng post
Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Биздай қуллар на улуғ на даҳодир, Гарчи Аллоҳ қилган бизни ҳидоя(т). Болангмасмиз қўрқмас, жасур, баҳодир, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Мерган милтиқ ўқталадир панадан, Пушмон қилиб туғилганга онадан. Халқнинг қонин сўриб ётган канадан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Қорни катта кўзи тўймас очлардан, Бошимизга ярашмаган тожлардан. На Довуд юлдузию на ҳочлардан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Тиллоларинг ташиб тўймас ўрисвой, Газ-чироқсиз қолиб бўлди аҳвол вой. Шу итлар деб ҳеч бўлмайди ўзбек бой, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Ғаним тинмас қаҳқахаю кулгидан, Сотқин тўймас ўмариб халқ мулкидан. Арслон бўлиб на чўчқа, на тулкидан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! Табрик тинглаб тўйдик бугун куни билан, Энди виждон қийналади туни билан. Қўлда қурол на оға на ини билан, Ватан сени қилолмадик ҳимоя! @A_meshayan 21:07-14.01.2023 Абдураҳмон Мешаян