Nilalaman ng post
ЗИНДОНДАГИ МАҲБУС ЖИГАРИМ. Диндошларга Суд хукми шу: Намозинг боис, Ўн икки йил қамалмоқ жоиз! Хўрландия сендайин воиз, Зиндондаги маҳбус жигарим. Курсиларда тўкканча савлат, Кечирмайди аркони давлат. Қилганингни хақ йўлга даъват. Зиндондаги маҳбус жигарим. Алар дерлар-"Дин эрур заҳар, Болаларга зарурмас зарар". Лек барибир сен томон зафар, Зиндондаги маҳбус жигарим. Муддат битса кетмагил жўшиб, Яна муддат берурлар қўшиб. Кўзларинг хам кетгандир пишиб, Зиндондаги маҳбус жигарим. Бўлганингда яҳудми, зардушт, Миршаблардан емасмидинг мушт? Аммо сенда мўмин етти пушт, Зиндондаги маҳбус жигарим. Дуо қилдим, гарчи холим танг, Озодликда егил нон бурданг, Чиқмаса бас "Жаслиқ"дан мурданг, Зиндондаги маҳбус жигарим.... P. S: Ҳаётда нималар бўлмайди. Алҳамдулиллаҳ, "Жаслиқ" ҳам ёпилиб кетди. @A_meshayan (2010-2015) Тузатилди: 16:15-23.07.2017 Абдураҳмон Мешаян