TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4868

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,980Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 1501/15/2024, 01:05 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​​​Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Сув ўтказар, тешилди махсим, Янгисига зар топмас шахсим. Фақирлик-ла кечмоқда бахсим, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Азоб берар шамоллаб қовуқ, Жаллодгами айланмиш совуқ, Ўлди сигир, жон берди товуқ, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Жужуқларнинг товони музлар, Қаҳратонинг хар куни “тузлар”, Изғиринда кўкарди юзлар, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Хўнграйинми ё солайми дод, Масжид борсам ўқий деб бомдод, Зах хонаси дилни қилмас шод, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Ёғган куни энг биринчи қор, Ис газидан заҳарланди ёр, Бўлса хануз хукумат беор, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Юрагимни тутмоқда санчиқ, Этик йиртиқ, йўллар сирғанчиқ, Кўчкиси-ла жон олса Қамчиқ, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Хокимларнинг ақлидир ғиж-ғиж, Халққа бериб зарба қақшатқич, Қувурларга қўяркан “сўрғич”, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Тилим аранг қилмас хақорат, Чироқ ўчгач ошиб махорат, Зимистонда олсам тахорат, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Солиқ ити қопиб хар ёнда, Сичқон ўйнар бизнинг хамёнда. Камбағалга не бор Чимёнда, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Бу кетишда мен эсдан оғар, Қор ергамас ичимга ёғар. Сигир бўлсам амалдор соғар, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Кўзларимни ачитиб тутун, Шундай ўтди хаётим бутун. Чироқ ўчгач кундузинг хам тун, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Янги йилинг-хуш кўрмас фаним, Қорбобонгга хушим йўқ маним. Қорқизинг хам Исломга ғаним, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Сенинг менда қасдларинг бордек, Изғирининг бўйнимга дордек. Сен олмагач дардим баҳордек, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Йиллар бўйи бешикда музлаб, Вафот топди гўдаклар юзлаб. Қаттиқ тишлаб қонатмишам лаб, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Уйим иссиқ сарой демасман, Ахир хонга куёв эмасман. Қачон сендан таъзир емасман? Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Ўзникимас чироғим ортиқ, Газни қилиб Чинага тортиқ. Доллар санаб наҳс олса хордиқ, Сени қандоқ яхши кўрай қиш? Қуримасин сен келгач шўрим, Гар сен келгач бўшатсам тўрим, Гўрков музлаб дер қазиб гўрим: Сени қандоқ яхши кўрай қиш? 21:19-24.11.2019 Абдураҳмон Мешаян