Nilalaman ng post
ОШИҚЛИГИМНИНГ ДАСТИДАН Икки кўзим икки чашма, Яна йиғлатмоққа шошма. Асҳоби Қахфгаман ошна, Ошиқлигимнинг дастидан. Юрагимдан яралашди, Ошга оғу аралашди. Ёвлар мени қоралашди, Ошиқлигимнинг дастидан. Остонангда итдек ётдим, Ғуруримни арзон сотдим. Оловга ўзимни отдим, Ошиқлигимнинг дастидан. Бутунлай ақлдан оздим, Ҳамма тақиқларни буздим, Йиғлатадиган шеър ёздим, Ошиқлигимнинг дастидан. Шундай экан тақдир-азал, Қон тупуриб ёздим ғазал. Ўн олти йилки ман касал, Ошиқлигимнинг дастидан. Армон менга кафан бичар, Фироқ ҳар тун қоним ичар. Ўзгасидан бўлдим кечар, Ошиқлигимнинг дастидан. Қулман наҳот бу жиноят? Эй Султоним қил иноят! Шояд бўлсам аҳли жаннат, Ошиқлигимнинг дастидан. Танамни тарк қилгунча жон, Эй Хоқоним мен ҳар бир он. Фақат айларман ҳусни зонн, Ошиқлигимнинг дастидан.. @A_meshayan 21:51-18.01.2024 Абдураҳмон Мешаян