TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4897

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View7,760Bilang ng mga view ng post
Na-publishEne 3001/30/2024, 12:28 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

Севганларингизга севишингизни изҳор қилиб туринг! У куни яна нима бўлганини биласизми? — Mаййитни ювиб, кафанга ётқизмоқчи бўлишганида отам, мен оламан, деди. Укамни бағрига босиб, “Рафъат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим, болам! Tур, бирга бозорга борамиз”, деб ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кошки, у гапларни тириклигида айтса эди. Биз у муҳаббат изҳорини, уни ҳис қилишни узоқ кутган эдик. Лекин отам уни энди ҳеч нарсани ҳис қилмайдиган укамни қучоқлаб, ўксиниб-ўксиниб, фарёд билан айтар эди. Бугун фарзандларимиз биздан кўрмаётган меҳрни қўл телефонларидан излаяптилар. Кўча бошида фарзандларимизни йўлдан оздириш учун кутиб турган разил инсонлар уларни ота-оналаридан кўра очиқ чеҳра билан кутиб олаяптилар. Mен ватанимни, оиламни, аҳли аёлим ва фарзандларимни жуда яхши кўраман. Биласиз, ҳар йили турли маърузларга борар эдим. Бу йил бормаяпман. Чунки қизим оққон бўлиб қолди, унинг ёнидаман, унга тириклигида муҳаббатимни изҳор қилиб,уни яхши кўришимни айтяпман! Tуркчадан Икром Шариф таржимаси.