TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4907

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View7,780Bilang ng mga view ng post
Na-publishPeb 1502/15/2024, 08:11 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Китобларим Ўта камбағал оиладан эдим. Бир йили кийган кийимимни кейинги йил ҳам мактабга кийиб борардим. Этигимнинг орқаси катта бўлиб йиртилса уни шимим билан тўсиб гоҳида калиш кийиб мактабга борардим. Бир йили бир ўқитувчимиз "Мешаян устингдагини қачон ечамиз энди" деб камситганида "Бизнинг шароитимиз йўқ, яхши ўқисам бўлдимасми ким бу синфда мендан яхши ўқийди ўзи" деганман. Ҳозир бир кийган кийимимни кейинги ой кияманми йўқми билмайман. Айрим либосларим борлигини расмларимни томоша қила туриб сезиб қоламан. Шукр сабр ортидан бари бўлавераркан. Диққатга сазовор жойи жуда оғир шароитда яшасакда отам то вафотига қадар менга китоб ташидилар, қимматми арзонми фарқи йўқ. Бирор марта дарсларимни бўлиб ўқишинг нима қилиб берарди демадилар. Ҳалима Ҳудойбердиева ва Абдулла Орипов каби катта шоирларинг ёнига етаклаб бордилар. Бор йўғи еттинчи синф эдим. Нимамга ишонганлар, қандай ишонганлар билмадим. Ота бўлиб кўрмаганман. Балки оталарга фарзандининг ҳаминқадар истеъдоди ҳам фавқулодда истеъдод бўлиб туюлар. Синфдошларим тушлик учун берилган пулга таомланса мен оч қолиб китобга йиғардим. Китобга ошно бўлиб энг катта топган фойдам ақлим билан иймон топдим. Ҳар эркакнинг бошида оғир кунлар, яхши ёмон даврлар бўлади. Кўп нарсаларни топдим, йўқотдим. Қанча молим, жойим сотилди. Бирор марта ҳам нолимадим. Фақат бир гал икки мингга яқин китобларимни сотганимда йиғладим. Инсон ўзига нима азиз бўлса шунинг учун кўз ёш қиларканда. Анвар ака деган бир қалби очиқ одам "Мен ҳалиям тушунмаябман ижодкор одам ҳам китобларини сотарканми? Қандай сотдингиз" дегандилар. Яна китоблар йиғишда давом этяпман. Тўққиз юз тўқсон учтадан ошди. Китоб ўқийвериш керак. Китоб ўқиб зарар топган одамни эшитмадим. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян