TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4927

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,550Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 1103/11/2024, 01:20 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

(2)​​#Ашъараи#мубашшара ​#УМАР#ИБН#ХАТТОБ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲУ Аллоҳ қилмаганда агар ҳидоят, Дўзахдан қиларди ким ҳам ҳимоят. Пок қалбига жойлаб сураю оят, Эй шаҳид ҳолида кўзларин юмар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Боқинг, бу умматнинг бўлари бўлган, Кўзларига маржон ёшлари тўлган, Одолат тирикдир, адолат ўлган! Жойнамозга кўздан ёмғирлар томар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Мусулмоннинг кўксин тешар бўлди ўқ, Тинглаб яшаяпмиз кофирлардан дўқ. Сиздек шижоатли ҳалифамиз йўқ, Юзимиз доғ бизнинг бамисли қамар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Бу не гўзал қисмат? Ўйладим бу он, Ўзим олгум дея Муҳаммаддан жон. Сиз унга бўлдингиз энг содиқ инсон- Абу Бакрдан сўнг.. топдингиз самар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Борму сиздек бир зот тавбалари мўл, Йиғлаган соқоли бўлгунгача ҳўл. Оғир бўлди ахир жаннатгача йўл, Эслаганда юзим кўз ёшим шимар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Гоҳида очликдан тойсада ҳолдан, Сиздек зот емади ҳеч байтул молдан. Фирдавсда тотинг асалу болдан, Дунёга ким келиб кетмади кимлар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! Нақадар бахт ахир бергандан сўнг жон, Пайғамбари билан ётмоқ ёнма-ён. Хақ учун тўксанг ва тўкдиролсанг қон... Соғинчимиз улкан осмонлар қадар, Биз сизни соғиндик Ҳазрати Умар! @A_meshayan 18:33-02.04.2022 Абдураҳмон Мешаян