Nilalaman ng post
#ФАЛАСТИННИНГ_АЛЛОҲИ_БОР Болта кекса дарахтларни чопган билан, Ўзидан сўнг қолдирган ёш гиёҳи бор! Қони оқиб диндош ажал топган билан, Шоир тирик қаламида сиёҳи бор! Тирик бўлса ёзмасинми хақиқатни, Қаратиб уммат дардига бор диққатни. Яҳуднинг ҳам яхшиси бор кўр ибратни, Лек ичида кўп тузалмас густоҳи бор! Мунофиқ кўп ичимизда эсин еган, Мўмин ўлса ҳаммасига байрам экан. Исроил хақ, Исроил зўр қилди деган, Қалбин моғор босганларнинг гумроҳи бор! Ёв қилмиши юрагимга нафрат экса, Нима қилай чорасиз дил алам чекса. Зор-зор қақшаб қон тупупиб ўлди кеса, У ҳам майли гўдакнинг не гуноҳи бор? Ёлғони кўп жуҳудларда фитна ғиж-ғиж, Дейди:"Бизга зарба берди ёв қақшатқич". Дунё балки ишонар, у кўзбойлоғич, Ломаконда ҳаммасининг гувоҳи бор! Деманг йўқдир мусулмоннинг ҳеч вақоси, Мўминнинг бор гўзал дуо, зўр тақвоси. Исроилнинг бўлса бўлсин Амриқоси, Фаластинни қўллагувчи Аллоҳи бор! @A_meshayan 21:32-20.10.2023 Абдураҳмон Мешаян