Nilalaman ng post
ТАЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ #Ашъараи#мубашшара Уҳуд жанги бораётган дам, Вазият ҳам шундоқ етилди. Мушрикларнинг бошлиқларидан, Етмиштаси қатл этилди. Қолганлари номардлик қилиб, Қўрқоқликка қучоқ очдилар. Аёллари бор жойга жилиб, Тумтарақай бўлиб қочдилар. "Мушриклар батамом енгилди, Улар маҳкум деб ютқизишга. Камончилар нодонлик қилди, Киришганча ўлжа йиғишга. Улар мутлоқ унутишганди, Шошганларнинг кўп панд еганин. Расулуллоҳ: "Ўз жойингиздан- Не бўлса ҳам жилманг" деганин. Билиб билмай қолдиргач очиқ, Камончилар Уҳуд томонни. Ҳолид ибн Валид ҳам ортиқ, Бой бермасдан бундоқ имконни, Мушрикларнинг отлиқларини, Ҳудди ўшал ерга бошлади. Мўминларни қуршовга олиб, Қанчасини қириб ташлади. Сўнгра қилиб Набийга хужум, Паст мушриклар олдилар роҳат. Бошлари ёрилиб ўшал кун, Пайғамбарга етди жароҳат. Синди азиз Расулимизнинг, Пастки жағларидан бир тиши. Набийимиз ҳимоясида, Жон бердилар бир неча киши. Кўппакдек қутирган мушриклар, Расулимиз тошбўрон қилди. Ёприлганча мисоли итлар, Фурсатни хўб ғанимат билди. Абу Омир Фосиқ устини- Ёпиб қўйган чуқур бор эди. Набий унга тушиб кетган дам, Қичқирганча бир мушрик деди: У "Муҳаммад қатл этилди, Дея яна қичқираверди. Биттагина шу гапнинг ўзи, Мўминларга минг зарба берди. Мўминлар қочмоқни бошлади, Ёв кўп эди, ён атроф гавжум. Толҳа ибн Убайдуллоҳчи, Қочмай ёвга қиларди ҳужум. Қўлларида қилич ўйнатиб, Қилар экан мардонавор жанг. Бир қараса бир ўзи ёлғиз, Пайғамбарнинг холи қолмиш танг. Ўқларини отаверсин ёв, Қайраса ҳам қиличин ғаним. Ҳимояга юрак берар дов, Жоним фидо Расулга маним. Дея Толҳа ёрдамга шошди, Ўнг қўлида қилич ўйнатиб. Чап қўли ва елкаси билан, Ёв зарбидан Набийни тўсиб. Жанг қиларкан Толҳа ачинмай, Аллоҳ берган омонат жонга. Бир қараса душман қиличи, Ўтаётир Набий томонга. Ёв қиличин чап қўли билан, Ушлаб хавфни бартараф этди. Лек шу қилич унинг кўрсаткич- Бармоғининг бошига етди. Жангда Бани Омирлик киши, Қизғиш қорамтир от устида. " Менга Муҳаммадни кўрсатинг" Деган пайтда гапнинг ростида, Отнинг томоғига солганча, Аста-секин кетганча олға. Ўшал Бани Омирлик зотнинг, Найзасини довюрак Толҳа, Санчди душман кекирдагига, Жон чиққунча босиб бошини. Қўрқув солиб кир юрагига, Тўкди ёвнинг қон ва ёшини. "Кимники ер юзида юрган- Тирик шаҳид кўрмоқни хурсанд- Айласа гар Толҳага боқсин" Деб сўзлади Расул худованд. Бир-бир ўтиб орадан йиллар, Адолатдан узоқ кетилди. Гарчи мудом оғрийди диллар, Толҳадек зот шаҳид этилди. Мен не дердим эй диндош укам, Мухлисдирсан бир тўптепарга. Ҳар гол урса шодланиб бир дам, Меҳр билан чимни ўпарга. Қўшиқларин тинлайсан гарчи, Сенинг севган санъатчинг ифлос. У шунчаки маддоҳ ва жарчи, Сенчи унга қўйибсан ихлос. Уларни қўй, сени менсишмас, Ўтқизсангда духобаларга. Кўрлигингни охир қилиб бас, Мухлислик қил саҳобаларга. Ўз қадрингни энди билсанчи, Умматсанку Расулуллоҳга. Ҳеч бўлмаса тақлид қилсангчи, Толҳа ибн Убайдуллоҳга! @A_meshayan 05:25-25.06.2021 Абдурроҳман Мешаян