TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4941

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,190Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 1403/14/2024, 05:24 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Фаластинликлар Қонли бош тасвири... қалбларда ваҳшат, Курашин қўймади фаластинликлар. Мухбирлар тарафкаш, сарлавҳа даҳшат: "Қонга ҳеч тўймади фаластинликлар". Муслима зўрлаган яҳудлар-оппоқ, Кексани хўрлаган жуҳудлар-оппоқ. Бомбали тутунли ҳудудлар-оппоқ, Ҳеч оппоқ бўлмади фаластинликлар. Етмиш йилки кўрмас бахтнинг жамолин, Озод мамлакатда фарзанд камолин. Ярадор кўкси-ла эркнинг шамолин, Кўп замон туймади фаластинликлар. Оталар, ўғиллар, сингиллар нобуд, Бир уйдан чиқади ўн тўртта тобут. Лек дерлар: Курашмоқ лозим ва лобуд, Биздан кам куймади фаластинликлар. Араб давлатлари қовуштирган қўл, Туркийлар ёрдамга олмайдилар йўл. Бирлашган миллатлар ташкилоти гўл, Бир ёрдам кўрмади фаластинликлар. Ғаним лашкарига бермадилар ён, Томир дарёсидан отилса ҳам қон. Ақсони бермасдан беравериб жон, Виждонин кўммади фаластинликлар. Ялангоёқларга бир очиб бағир, Энди ўз юртида ўзлари сағир. Хунрезлигин қўймас Исроил яғир, Аммо ҳеч синмади фаластинликлар. Ортида турмади Мадина-Макка, Душман билан қолиб яккама-якка. Ханжарлар урсада ёви юракка, Ғазабгами минмади фаластинликлар. Нафрат қуши қалбда ўз инин қурди, Уммат ўрниданми ёрдамга турди? Фаластин-хақиқий эркаклар юрти, Курашдан тинмади фаластинликлар. Ғарб томоша қўяр, томошабин Шарқ, Ўртада қилмаюр Салоҳиддин ярқ. Бир кун озод бўлгач жим турдингиз деб, Бизнинг юзимизга тупурсалар гар, Нафрат денгизига бўлмасмизми ғарқ, Йўқ қўрқоқ қуён-ла ўртамизда фарқ... Ариел Шарондек Нетаняҳулар, Хор бўлиб ўлажак қисматдош улар. Исроил вақтинча биз абад кулар, (ИншаАллоҳ) Умиди ўлмади фаластинликлар. @A_meshayan 1811-14.10.2023 Абдураҳмон Мешаян