Nilalaman ng post
#Ашъараи#мубашшара #САЪД#ИБН#АБУ#ВАҚҚОС У Исломни қабул этди, Ёши бўлганда ўн етти! Қалб иймон нурига тўлди, Еттинчи мусулмон бўлди! Волидасин қадрин билган, Ўғилдир хизматин қилган. Маккаликлар ичида денг, Онасига меҳрибон энг. Саъд Исломга кирганда лек, Онаизор сақлади кек. "Динингдан кечмасанг диққат: "Деди: Қилгум дуоибад! Саъд ўз динидан кечмади, Онаси ҳеч еб ичмади. Охир она бўлди таслим, Ўғил қолди бўлиб муслим. Топайин деб савоб ва хайр, Қондоши укаси Умайр, Бадр жангида қатнашди, Бир мушрик билан тўқнашди. Мушрик Амр ибн Абду Вадд, Уни қатл қилди албат... Саъд жанг тугаган пайти, Бадрдан укасиз қайтди. Уҳудда кўп ўқ ёғдирди, Душманнинг эсин оғдирди. Сўнг Расулдан келди нидо: "Ота-онам сизга фидо! Илтифотни ким қилгай рад, Набий деса:Отинг эй Саъд. Ахир қилмай бўлурму мадҳ, Мадоинни қилганни фатх? Асли бир тўп Куфа аҳли, Ҳўб чиқсада Саъднинг жаҳли, Умарга қилмиш шикоят, Намози ғалат деб ғоят... Расул суйган саҳобани, Булар эъзозлаши қани? Ҳалифа Усмон даврида, Фитна бўлганда авжида. " Мана юз минг қилич бизни, Ҳалифамиз деймиз сизни-" Дейишганда буюк зот Саъд, Халифаликни қилмиш рад. Фитналарга қўшмасдан бош, Бўлганида саксон уч ёш. Ҳижрий эллик тўртинчи йил, Жон бераркан Саъддек оқил, Ҳорғин боқиб сўнги бора, Сандиққа қилмиш ишора. Сандиқ очсалар ё Ҳудо, Ичида бир эски ридо: Саъд сўзлади: "Бадр куни, Эгнимга кийгандим шуни, Мушрикларга қарши жанг чоғ, Шуни кийиб тутдим яроғ... Васияту илтимосим, Кафан қилинг шу либосим... @A_meshayan 01:36-05.04.2022 Абдураҳмон Мешаян