Nilalaman ng post
#Ашараи#мубашшара #Абу#Убайда#Ибн#Жарроҳ#розияллоҳу#анҳу Мўминларни ер юзидан, Ташламоқ-чун супуриб, Бадр жанги куни асли, Кўппак каби қутириб. Мушриклар жанг қилар эди, Мусулмонларга қарши, Мусулмонлар илдам эди, Томирда қон гупуриб- Жанг қиларди зўр саҳобий, Қўрқмай Абу Убайда, Йўлиққани мушрикларда, У зотга юрак қайда? Аммо бир мушрик қолмасди, Саҳобийнинг ортидан, Ёнга ўтса ёнга ўтиб, Олдга ўтса олдидан- Абу Убайдадек одам Хатто билиб билмасдан. Унга йўлиққан мушрикни Ўлдиргиси келмасдан. Қўлдан келганча уриниб, Мушрикка берарди чап. Аммо мушрик бўлмас эди, Ҳеч унинг ёнидан даф. Мушрик одам кўп синади, Саҳобийнинг бардошин. Абу Убайда олдилар, Охир мушрикнинг бошин. Минг афсуски шундай экан Ўшал мушрик қадари. Мушрик Абу Убайданинг, Эди қондош падари. Ҳайрон бўлма шеърим ўқиб, Эй азиз аҳли фозил. Бу хақида Аллоҳ қилмиш, Қуръонда оят нозил. Ўқиб чиққин "Мужодала", Таъсирчандир ғоятда. Сўз боради бу хақида, Йигирма иккинчи оятда. Абу Убайда аслида, Ширкни ўлдирган эди. Ширк қиёфасига кирган, Ота йўқ эди энди. Аллоҳнинг ризосин истаб, Расулга қилди ҳизмат. Жанг қилишса жанг айлади, Хижрат қилишса хижрат. Бир кун ўнга ўлим деркан, Юр қабрга марҳабо. Уни олиб кетмай туриб, Дунёдан мудҳиш вабо. Буюрганча энг хайрли, Энг муборак амалга, Сўзладилар аста-аста, Муоз ибн Жабалга: Жамоатга намоз ўқиб- Беринг эй биродарим, Жамоатга намоз ўқиб- Беринг эй биродарим... Шеър ёзарканман бу кўнгил, Маъҳзун бўлди бузилди, Намозга даъват қилганча, Унинг жони узилди. Мен ўзимча дуо қилдим: Мен ҳам Хақни севайда, Чин иймоннинг лаззатини, Умрим бўйи сезайда. Ширк келтирган ота бошин, Узаверсин ўғиллар, Эй Аллоҳни жон дилидан, Севган Абу Убайда. @A_meshayan 18-35-06.04.2022 Абдураҳмон Мешаян