Nilalaman ng post
#2022даги#илк#шеърим. САЪИЙД ИБН ЗАЙД РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ Эй Саъийд! Падаринг Зайд ибн Амр, Иброҳим динида қиларди тоат. Зино айламасди, тотмасди ҳамр, Қизларни тириклай кўммасди ҳеч вақт. Қурайш аҳли бутга қилса ибодат, Уларга қайтинг деб айтарди шу тоб. Бир куни бу ҳолдан бўлганча диққат, Унга бир шапалоқ туширди Ҳаттоб. Маккага киритмай қўйдилар уни, Яширин ҳолатда кирарди гоҳи. Юрагин аламлар кемирган куни, Фақат Яратганга етарди оҳи. Қурайшдан беркиниб қилинган суҳбат, Юрагига ором айлар эди баҳш. Гоҳи суҳбатдоши Варақа эди, Баъзида Абдуллоҳ ўшал ибн Жаҳш. Усмон ибн Ҳорис ҳамда Умайма, Бундоқ суҳбатларда бўларди ҳозир. Бирортасида ҳам йўқ эди таъма, Барчаси изларди гўзал динни бир. Аллоҳ рози бўлсин чин дин йўлида, Заҳмат чеккан илм соҳибларидан. Ислом келгунгача Китоб қўлида, Яҳудию, черков роҳибларидан. Улар-ла сўзлашиб Варақадек зот, Насронийлик динин бўйнига олди. Усмон ибн Ҳорис Ҳамда Умайма, Ҳеч динга эргашмай ўзликда қолди. Амр эса асло қилмади даъво, Насроний ё яҳуд деган бир номга. У Иброҳим динин излайверганча, Охир бориб қолди бир куни Шомга. Китобни билгувчи роҳиб сўзлади: Сен йўқ бўлган динни излаётирсан. Иброҳимнинг динин янгилайдиган, Бир элчининг йўлин кўзлаётирсан. Сен унга эргашгин, сен унга эргаш, Хақ сенинг юртингда деб роҳиб айтди. Кўнглидан тарқалиб турфа ғиллу ғаш, Амр бир амаллаб Маккага қайтди. У йўлда бораркан юборди Аллоҳ, Муҳаммаддек зотни элчи қилганча. Амрдек зот уни кутганди э воҳ, Унинг келишига зор эди қанча. Аммо йўлда уни ўлдирди афсус, Бир тўп аробийлар жамоаси шод. Амр дуо қилди Роббига маҳсус, У дуо қиларди сокин солмай дод: Аллоҳим етишмай бу яҳшиликка, Гарчи кўзим юмиб бўлябман марҳум. Ёлвораман сенга ўғлим Саъийдни, Сен бу яҳшиликдан қилмагил маҳрум. Шу дуо ортидан сен мўмин бўлдинг, Насиб бўлар бўлди гўзал хотима. Сен бирла Исломга кирди завжанг ҳам, Умарнинг синглиси ўшал Фотима. Сизлар Ҳаббоб ибн Арат-ла бирга, Қилар экансизар "Тоҳо" қироат. Юраги тўлганча ғазаб ва кирга, Умар кириб келди бўлганча диққат. Умар у чоғларда мусулмонмасди, Бу хабардан қандоқ ўзга келади? Сени калтакламиш олам билади, Синглисин юзин ҳам қонга белади. Синлиси чидолмай ғазабга тўлиб, Иймон калимасин сўйлади такрор. Шунда Умар юмшаб мулойим бўлиб, Деди: Не ўқирсиз кўрайин бир бор! Сен асли билиб қўй нажассан холос, Буни фақатнина покланган ушлар. Ғусл қилиб келгин, деди Фотима, Ғусл қилиб келди шу онда Умар. Умар ичига тўлиб кетди нур, Умар бир ондаёқ ўзгарди ғоят. Мени Муҳаммаднинг ёнига элтинг, Деди у ўқигач "Тоҳо"дан оят. Асли ноҳушлик-ла бошланган куннинг, Охири фақат хўб барокат бўлди. Мўъжиза...Ўзга йўқ таърифи бунинг, Ўшал кун Умар ҳам мусулмон бўлди. Аллоҳу Акбар деб пок саҳобалар, Маккани ўшал кун бошга кўтарди. Эй Саъийд сен бирла аёлингдан сўнг, Умар ҳам Исломга кириб ўзгарди. Сенинг дуоларинг қабулли эди, Ўқиганим сари бўлардирман лол. Ўз бошини ахир ох ўзи еди, Сенга туҳмат қилган жирканч бир аёл. Ерим тортиб олди деб қилгач бўҳтон, Сен уни қарғадинг, кўздан ёш тўкиб. Аввал у кўр бўлди сўнгра бир замон, Бир куни жон берди қудуққа чўкиб. Эришган мақоминг нақадар буюк, Фирдавсда бир кун Хаққа қара Сан! Ахир сен Аллоҳга саҳобий суюк, Сен пок "ашъараи мубашшарасан" Мен сенга тилайман албатта бўлсин- Сенинг пок-покиза ўшал руҳинг шод. Саъид ибн Абу Ваққос-ла бирга, Эй Умарнинг ўғли кафанлаган зот. Қандоқ тақлид қилай футболчига ман? Қандай ўхшаш истай боқиб у тараф? Сенга ҳавасдаман оладирман тан, Сенга тақлид қилмоқ мен учун шараф! @A_meshayan 22:38-01.01.2022 Абдураҳмон Мешаян