Nilalaman ng post
ИФТОР ЯҚИН ҚОЛДИ СЕВГИЛИМ Ҳаёт эди сенсиз заҳарли(к) Мен қишлоқи, сенчи шаҳарлик. Боя қилган эдик саҳарлик, Ифтор яқин қолди севгилим... Ўтиб шунча ёзу баҳор куз, Асл бахтдир билсанг эй гулюз. Сен-ла тотмоқ бир жойда нон-туз, Ифтор яқин қолди севгилим... Шунча йиллар бир ўзим ёлғиз, Ифтор қилдим сен сўзи болсиз. Энди бирга очармиз оғиз, Ифтор яқин қолди севгилим... Узат менга шарбат тўла жом, Бизга шараф рўзадордек ном. Уфқ қизарди кириб қолди шом, Ифтор яқин қолди севгилим... Тараляпти масжиддан овоз, Чиқиб келай мени кут бироз. Сен ҳам уйда ўқиб ол намоз, Ифтор яқин қолди севгилим... Мен масжиддан қайтган чоғимда, Асар қолмас юрак доғимдан. Сендек гул бор ахир боғимда, Ифтор яқин қолди севгилим... Таомимиз рўзадор есин, Бир кун келиб ишқдан еб эсин- Севганига ўғлимиз десин, Ифтор яқин қолди севгилим... Шеърни ташлаб бағринга қочай Ўттиз йиллик дардларим сочай Умар каби рўзамни очай Ифтор яқин қолди севгилим... P.S: Шеърни кўчириб оладиганлар диққатига: Муаллиф ўлиб қолмаган ҳозирча! @A_meshayan 18:40-25.04.2022 Абдураҳмон Мешаян