Nilalaman ng post
#Сени_асролмадим_гулим. Салоҳиддин Айюбийдан- Эрта бева қолган тулим- Фаластиним қотди дийдам, Сени асролмадим гулим. Кўксингга нишлар санчдилар, Совурилди кўкка кулим. Товонлар билан янчдилар, Сени асролмадим гулим. Сайёдлар отгач бўғзидан, Қонлар отилган булбулим. Дер алам тутиб бўғзидан: Сени асролмадим гулим. Кеча ўлди қўлларимда, Мовийкўз сочи сумбулим. Интизорсан йўлларимда, Сени асролмадим гулим. Масаллиққа тўлмиш қозон, Таом тузин кўрар тилим. Сенчи сув ичолмай ҳазон, Сени асролмадим гулим. Бўлганимга уммат кўпик, Қақшар юрак, оғрир дилим. Ўзим-тирик, журъат-ўлик, Сени асролмадим гулим. Жаббор Фурқонда деса ҳам: "Фақат мендан қўрққин қулим." Итлардан қўрқиб чекдим ғам, Сени асролмадим гулим. Ўн миллион ари ширанг ер, Азобда топяпсан ўлим. Икки миллиард боғбонинг дер: "Сени асролмадим гулим!" @A_meshayan 21:47-19.10.2023 Абдураҳмон Мешаян