Nilalaman ng post
#Буюк#Саҳобалар#ҳаётидан #Муовия#ибн#Абу#Суфён#розияллоҳу#анҳу О, азиз сахоба, о Муовия, Ёдимга тушдингиз бу қаро тунда. Иймон келтирдингиз Аллоҳ бир дея, Йигирма уч ёшда эдингиз унда. Буюк Расулуллоҳ Алайҳиссалом, Сизга сўрадилар гўзал ҳидоят. Вахий бўлаверди энг гўзал Калом, Вахий бўлаверди сураю-оят. Сиз ваҳий котиби бўлдингиз эй зот, Ўшал Мадинаи Мунавварада. Ҳунайн жангида этиб иштирок, Расул-чун қадрингиз ошди янада... ...Ўн икки минг аскар сиз-ла қилди жанг, Қалб кўзи очиқлар хақни кўради. Юзидан қон қочиб, оқарганча ранг, Арман халқи сиздан бир сулҳ сўради. Сиз сабаб тузилди тарихдир гувоҳ, Ислом умматин илк денгиз кучлари. Қубрусда илк масжид қурдириб э воҳ, Сиздирсиз севинчдан қиз(и)ган ичлари. Тўрт рошид халифа даврида асли, О сиз йигирма йил бўлдингиз амир. Сизга хавас қилар мўминлар насли, Сизга ҳавас қилмай бўлурми ахир? Аллоҳ истамади мушрик холатда- Хор ва тубан бўлиб ўлишингизни. Набийнинг сўраши бахтда албатта, Ҳидоят топган зот бўлишингизни. Сиз сабаб ёйилди пок дини Ислом, Атлантик океан қирғоғи қадар. Жаннатий кимсасиз, қалбда эҳтиром, Ажрингиз оласиз келганда маҳшар. Бутун дунёдаги етти миллиардни, Бир жойга йиғганча қилолсакда жам. Арзимайди сочу соқолингизнинг, Оқарган бир тола,бир тукига ҳам... Лек шу етти миллиард ичида ҳам бор, Ўзин саҳобадан зўр билгувчилар. Сиз қилган савобнинг мисқолин қилмай, Танқидни ҳаммадан зўр қилувчилар... Мен сизни эсласам ғийбатчилардан, Ҳеч хафа бўлмайман энг оғир дамлар. Мен гуноҳқор қулни қўярмиди тинч, Саҳобани ғийбат қилган одамлар... @A_meshayan Абдурроҳман Мешаян