TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #4994

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,380Bilang ng mga view ng post
Na-publishMar 2803/28/2024, 12:12 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​​​#Азвожи#мутоҳҳарот #ХАДИЖА#БИНТИ#ХУВАЙЛИД#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲО Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Жаброил (алайҳис­салом) Пайғамбар (алайҳис­салом) ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадича ҳузурингизга келди. Унинг қўлида идиш бор. Унда хўрак ёки таом ёки ичимлик бор. Қачон у ҳузурингизга етиб келганида унга Рабби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатда луълуъ (дуру ёқутлар ила безатилган) ато этилган: шовқин сурони ҳам, чарчоғи ҳам йўқ. Шунинг башоратини беринг”, деди» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти) #ҲАДИЖА#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲО #ОНАМСИЗ. Жаҳолат зулматин дин қилгач ойдин, Хақ йўлида сарфлаб олмос-у олтин. Хатто Абу Бакр Сиддиқдан олдин- Иймон эшигини қоққан онамсиз. Жаҳолат етмаган чоғда охира, Шунда хам дердилар сизни "Тоҳира". Билар Андалусдан тортиб Қоҳира, Набий кўзларига боққан онамсиз. Муборак оғзидан Расулуллоҳнинг- Илк тинглари бўлиб Каломуллоҳнинг. Ризосини топиб қодир Аллоҳнинг, Набийим кўнглига ёққан онамсиз. Кўрсангизда Умму Жамилдан жабр, Расулимиз ўйлаб қилдингиз сабр. Ниҳол чоғларидан бу хам бир тақдир, Хазрати Алини боққан онамсиз. Тамоғин Зам-зам-ла хушнуд хўллаган, Йўқ асло Набийни сиздек қўллаган. Жаброил орқали Аллоҳ йўллаган- Салом деб бахт ёши оққан онамсиз. Осиё аёллар ичра муҳтарам, Марям ҳам аслида улуғ мукаррам. Аммо сиз шуларнинг иккисидан хам Бахт қуёши порлоқ балққан онамсиз. Ёлғизлик истаган севар ёрига. Таомлар элтганча яраб корига, Йўл олганча ўшал Хиро ғорига, Итоат машъалин ёққан онамсиз. Қосим ва Зайнабни бергач Буюк Зот. Руқайя ва Умму Кулсум бирла шод- Айлади сизларни, эй қалби обод, Халоллик расулдан юққан онамсиз. «Олти олмос»лисига бўлмаскан қийин, Сиздайин "заргар"га тасанно дейин. Асли Фотимаи Заҳродан кейин, Абдуллоҳингизни туққан онамсиз. Охир кетди ажал сизни хам олиб, Аввал сиз кетдингиз сўнг Абу Толиб... Лек бўлмади асло мушриклар ғолиб, Ваҳийнинг ростлигин уққан онамсиз. , Ўн тўрт аср сўнг хам чулғайди хайрат, Бу не ишқ, не севги бу не мухаббат? Қалбларда Хадижа хамда Муҳаммад(Алайҳиссалом) Ишқ ниҳолин қалбга суққан онамсиз. @A_meshayan 14:04-12.02.2019 Абдураҳмон Мешаян #ХАДИЖА... Илк ёридир Пайғамбарлар сарбонининг Хадижа, Илк томчиси улкан уммат, уммонининг Хадижа. Бир минг тўрт юз йилдан зиёд, бош Қаҳрамонидир у, Ул «Муҳаммад ва Хадижа» достонининг Хадижа. Барпо айлаб Набий бирла, илк таҳорат, илк намоз, Илк юлдузи бўлди Ислом осмонининг Хадижа. Жаброилнинг еткурганин, хабар қилмиш Мухаммад, Аллоҳ сенга салом айтмиш, қил дуоинг Хадижа. Бири кумуш, бири олтин, Осиё бирла Марям, Лек чин олмоси расуллар султонининг Хадижа. Ярми бўлмиш Расулуллоҳ қалқонин, Абу Толиб, Қолган ярми бўлмиш набий қалқонининг Хадижа. Соҳибаси Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум- Фотима ва Абдуллоҳдек бахт конининг Хадижа. Тақмас Умму Жамил янглиғ дўзахийлар тожини, Маликаси бўлгай жаннат бўстонининг Хадижа. Умрин китобин ўқисам кўзларим тўкур ёмғир, Эгаси бўлмиш бақувват, иймонининг Хадижа. Хожунда ухлаюр хозир, умр бўйи Хақ ишқи- Махбуси бўлмишдир юрак зиндонининг Хадижа. 12:47-12.02.2017. Абдураҳмон Мешаян #Ҳадижа_ва_Умму_Жамил (Бир эркакнинг иқрори) Хасадгўй кўнгилга рахмат ёғилмас, Менга Нонекбин деб, қўйманг лақаблар. Муҳаммаддек ёрлар қайтиб туғилмас, Хар кун туғилмоқда Абу Лаҳаблар. Бу кўҳна гардунда турфа аёл бор, Билдимки жуфт бўлиб ўтказиб йиллар. Кўҳинурдек ноёб Хадижадек ёр, Қумдан бисёр экан Умму Жамиллар... @A_meshayan 11:09-12.02.2017 Абдураҳмон Мешаян