Nilalaman ng post
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ сўзлади ўғли Жобирга, Кўнглига бермасдан асло азият: "Уҳуд жанги куни дўстларга бирга, Ўлмоғим мумкиндир сенга васият: Бўйнимда қарзим бор, қарзларим тўла, Сингилларингнинг қил, таъминотини" Эртаси Уҳудда шаҳид зот бўла, Ўлди айтсам, жангнинг тафсилотини. Жобирнинг аммаси акаси ўлгач, Ўз жигари учун кўзин ёшлади. Расулуллоҳ эса бу ҳолни кўргач, Унга қараб туриб сўзлай бошлади: "Сен Абдуллоҳ учун йиғламасанг ҳам, Ёки йиғласанг ҳам, унга кифоя, Марҳаматли Аллоҳ буйруқ берган дам, Фаришталар унга солгани соя" Абдуллоҳнинг ёри туяга ортди, Эрининг жасадин, қалби тўла ғам. Аёлнинг юраги анча ғаш тортди, Ортганди туяга у акасин ҳам... Аёл йўл оларкан Мадина томон, Жарчилар солдилар ҳар тарафга жар: Шаҳидларни кўминг берган жойда жон, Набийнинг буйруғин эй уммат бажар. Бир кун Абдуллоҳнинг ўғли Жобирнинг- Кўнглин кўтармоқни Набий кўзлади. Соҳибини кўрин гўзал тақдирнинг, Гўзал ҳушхабардан Расул сўзлади: "У Аллоҳ ким билан сўзлашган бўлса, Ҳижобнинг ортидан шу вақтга қадар- Сўзлашгандир сенинг отанг-ла эса, Пардасиз гаплашди" не бахтли падар? У Зот унга "Сўра берурман деди, Абдуллоҳ "Дунёга яна бир қайтиб- Сен учун яна бир қатл қилинсам, Жанг қилар чоғ" деди тилагин айтиб. "Менинг улар унга қайтарилмаслар, Деган қавлим ўтган" деганда Аллоҳ. Ортда қолганларга менинг ҳолимнинг, Ҳабарин бер деди шунда Абдуллоҳ. Ўшанда бўлгандир аслида шаксиз, Буни билар асли ҳар аҳли фозил. "Оли Имрондаги юз олтмиш тўққиз, Юз етмиш биринчи оятлар нозил". "Аллоҳнинг йўлида қатл қилинган, Зотларни сиз асло ўликлар деманг" Ох бу ўн тўрт аср олдин билинган, Шаҳидларни ўйлаб дўстлар ғам еманг. Эй Абдуллоҳ ибн Амрдек инсон, Мен сиз хақингизда шеър битдим шу куз. Сиз бахтли саҳоба шубҳа йўқ бир он, Сиз бирла сўзлашган Аллоҳ юзма-юз. @A_meshayan 22:21-05.11.2022 Абдурроҳман Мешаян