Nilalaman ng post
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Айланиб кичикдан катта галага, Қалбда на дўстлик на муҳаббат билан. Киришдилар бир кун мужодалага, Қурайш "катталари" Муҳаммад билан. Пайғамбар уларни қиларди даъват, Шояд бу нусҳалар кўнгилин деб чаяр. Ахир улар эди соҳиби давлат, Иймонга кирсалар Ислом кучаяр! Ўтирарди Утба ибн Робия, Амр ибн Ҳишом-Шайба ёнида. Даврада бор Валид ибн Муғийра, Умайя ҳам оқур зино қонида. "Менга ҳам Аллоҳнинг билдирганларин, Ўргатингиз дея қилинди нидо" Кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан, Чиққан нидо эди асли бу садо. Пайғамбар қошларин чимириб қўйиб, Юзларини ундан бурдилар аммо. Абдуллоҳ кўрмади асло бу ҳолни, Чунки сўқир эди, кўзлари аъмо. Лек Аллоҳ кўрарди бу ҳодисотни, Ўзига минг бора айтайлик тасбеҳ. Абаса сураси ўн олти оят, Пайғамбарга берди Хақ ўзи танбеҳ: "У олдига кўзи ожиз келган дам, Қошларин чимирди ва ўгирди юз. Эй пайғамбар қайдан биладирсиз сиз, Эҳтимол гуноҳдан поклана олар, Ё у сиздан панду насиҳат олар? Ва бу панд унга кўп фойдалар берар? Энди ўзин иймондан беҳожат тутган- Зотга юзландингиз ҳолбуки унинг- Покланмаслигидан сизга зарар йўқ" Қуръондан мисолим тугади менинг.... О Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни, Азиз қилиб қўйди Аллоҳнинг ўзи. Муаззин ҳам бўлди, Қуръон ёдлади, Жангларда қатнашди гарчи кўр кўзи. Бир куни сўзлади ғазот олдидан: Гарчи мен эмасман баҳодир ва зўр. Менга байроқ беринг, икки саф аро Жанг қизиб кетсада қочмам кўзим кўр" Хижратдан ўн тўрт йил ўтгандан кейин, Даркор бўлди жангда мардона туриш. Қарши бориб Эрон подшоҳлигига, Форс империясига бошланди юриш. Супуриб ташланди энг кучли давлат- Тарихдан ҳаммангиз биларсиз чоғи? Бошланди сўнг ўша гўзал бир ҳолат, Форсда хирпиради Ислом байроғи. Кимлардир отлиқдир, кимдир пиёда. Кимдир у кун эди зотдор туяда. Шаҳидлар берилди ҳаддан зиёда, Абдуллоҳ ҳам ўлди Қодисияда. Инсоф билан айтинг ёдламай Қуръон, Кўзи кўрадиган биздайлар кўрми? Ё сўқир бўлсада жангда бериб жон, Жаннатни нақд қилган Абдуллоҳ зўрми? @A_meshayan 19:31-11.01.2023 Абдураҳмон Мешаян