Nilalaman ng post
#Саҳобалар#ҳаётидан#шеър #УММУ#СУЛАЙМ#РОЗИЯЛЛОҲУ#АНҲО #ЖАННАТИЙ#AЁЛНИНГ#САБРИ Румайсо (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) “Менга жаннатда Абу Талҳанинг аёли Румайсо” кўрсатилди дея, жаннатий эканлиги башорати берилган мадиналик ансория аёлдир. Кунялари Уму Сулайм. Гўдак ўғли ногаҳон, Касалликка чалинди. Она ошкору пинҳон, Хақдан шифо ялинди. Набий ёнига ёри, Бориб келиб турарди. Уйга келган заҳоти, Ўғлин холин сўрарди. Ёри Талҳа Набийнинг, Ҳузурида бўлган он. Умму Сулайм боқса, Гўдак ўғли бермиш жон... Ўзга она бу замон, Мен билмайман нетарди. Сочин юлиб ютиб қон, Балки ёқа йиртарди? Умму Сулайм нетди? Аввал болани ювди. Гарчи қалби дарз кетди, Ноҳуш хаёлни қувди. Кафанлади боласин, Сепиб атирлар хушбўй. Ичга ютиб ноласин, Гўдакка боқди хушрўй Кўрсада фарзанд доғин, Ўзида бир куч топиб. Сўнг фарзандин устига, Қўйди бир кийим ёпиб... “Учраганимиз айтма, Биз оғир жудоликка. Деди: Толҳасиз қайтма, Анас ибн Моликка. Анасдек ўғли кетди, Талҳа ёнига дарҳол. Талҳа келиб сўради: “Ўғлимизда не аҳвол?” Умму Сулайм деди: Ухлади. Ўғлим шояд. Бу уйқусида роҳат, Топса шудир кифоят. Абу Талҳа ўйлади: “Оғриқ йўқолибдида. Ичда ўзга сўйлади: “Соғайиб қолибдида”. Ўшал кун Абу Талҳа, Ифтор қилди, еб ичди. Ўғли соғаймиш деб ҳа, Бу куни хушнуд кечди. Ўз ўғлидан хотиржам, Бўлинмади хаёли. Мусибатни чекиб ғам, Билдирмади аёли. Зийнатланиб ёри деб, Хушбўйланиб ёр учун. Умму Сулайм хам кеб, Талҳа-ла ўтказди тун. Тонг отди. Талҳа аста, Масжидга отланган дам. Умму Сулайм охир, Сўз бошлади тортиб ғам: “Абу Талха, кишидан, Гар олинса омонат. Сўнг омонат эгаси, Омонатин ўтиб вақт, Қайтаришларин сўрса, Омонатин олганлар. Омонатни бермайсиз, Дея айтишса агар. Уни қайтармасликка, Уларнинг хаққими бор? Талҳа деди хақлари, Йўқ эрур бунга зинҳор. Омонат эгасига, Қайтарилар албатта. Абу Талҳа шундай деб, Сўзлаётган бир вақтда, Умму Сулайм деди: Аллоҳ бизга омонат- Бир ўғил берган эди, Қайтариб олди фақат. Абу Талха истиржо, Айта олди, шу холос. Сўнг Набийнинг ёнига, Борди бир мўминга хос. Намоз ўқиди сўнгра, Набийга қилди баён: Шомда ўғли ўлганин, Гўдак топширганин жон. “Бу холатдан бехабар, Ёрим-ла ўтказдим тун” Тинглар эди пайғамбар, Абу Талҳачи маҳзун... Пайғамбар хам чекмай ох, Деди: Таратиб сасин: “Бу кечангизни Аллоҳ, Барокатли айласин!” Ушбу оилага мангу, Раҳмат ёғилди ахир. Абдуллоҳ ибн Абу- Талҳа туғилди охир. Унинг тўққиз фарзанди, Тўлин ой мисол тўлди. Ва хамма жигарбанди, Хофизи Қуръон бўлди... Бу қиссадан хисса не? Беҳуда кулма аёл. Боланг ўлса хам ҳамд де, Сочингни юлма аёл. Сенга тилайман сабр, Куйсанг фарзанд доғида. Учрашасиз барибир, Бир кун жаннат боғида. @A_meshayan 11:23-25.10.2020 Абдураҳмон Мешаян