Nilalaman ng post
АБУ ҲУРАЙРА(Р. А.)ГА ТАҚЛИД. -Исминг надир? -Исмим Абдушшамс! -Абдушшамсмас, Абдураҳмондир! Рози бўлди Абу Ҳурайра, Расул ҳам шод. Хаққа осондир. Мен ҳам эдим бир пайтлар Ренис, Мўмин бўлгач қувончга тўлдим. Абдурроҳман эканлигим ҳис- Қилганимда баҳтиёр бўлдим. -Сен кимдансан? Сўради Набий У жавобан "Давсликман" деди. "Давсликлардан яхшилиги бор, Бирортасин кўрибман энди". Дунё кўрган арманларнинг ҳам, Исломдек пок динга қаршисин. Кўрсатарлар мени ушбу дам, Кўрсат деса арман яхшисин. Чўпон бўлган Абу Ҳурайра, Менчи ҳануз оддий қўйбоқар. "Мен ҳам дейман у каби яйра, Ва менга ҳам мушуклар ёқар. Волидаси эди мушрика, Менинг онам эса насроний. Юрагидан кетиб таҳлика, Бу дунёдан бўлгунча фоний. Онажони келтирди иймон, Расуллуллоҳ айлагач дуо. Онамга ҳам Ҳақ берсин имкон, Мўминликдан бўлмасин жудо. Ҳар кун уйдан чиқар чоғида, Ўғил деркан кўриб онасин: Меҳрингиз-чун бола чоғимда, Аллоҳ сизни мукофотласин! Онаси ҳам дер экан шунда, Дуо айлаб шундоқ боласин: Меҳр бердинг кекса чоғимда, Аллоҳ сени мукофотласин! Ҳали имкони бор тавбага, Волидамни айламанг танқид. Мен ҳам доим шу саҳобага, Ҳайр кутиб айладим тақлид. Ё Раб раҳминг келиб дўзахдан, Қутқариб қол ўзинг руҳимни. Тўйдим банданг қилган мазаҳдан, Сенга айтай бор андуҳимни. Онамга бер жаннат хонасин, У ҳам бўлсин бандаи аброр. Абу Ҳурайранинг онасин, Қисматини айласин такрор! P. S: Шеърнинг сўнггидаги икки қатордаги дуо Алҳамдулиллаҳ амалга ошди @A_meshayan 20:55-13.11.2022 Абдураҳмон Мешаян