TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5023

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View1,980Bilang ng mga view ng post
Na-publishAbr 804/08/2024, 12:28 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#ҲУЗАЙФАНИНГ_МАРДЛИГИ Уҳуд жанги куни мўмин кимсалар, Саҳоба Ямонни қатл қилишди. Қатлни адашиб қилганди улар, Жанг тугагач буни кечроқ билишди. Саҳоба Ямоннинг ўғли Ҳузайфа, Қолди воҳ "Бу отам" "отам" деб фақат. Аммо мўминларни қилмасдан хафа, Деди: "Аллоҳ қилсин сизни мағфират" Аллоҳга бағишлаб кун бирла тунин, Мардлар керак бўлса тушар Хандақа. Пайғамбар тўласа отасин хунин, Ҳузайфа хун пулин қилди садақа. Майда ишлар сабаб биродарингдан, Ранжиган чоғингда қилганча араз. Ҳузайфа ўрнида бўлганингда гар, Қандай йўл тутардинг қилиб кўр фараз. Асл мўмингина етимнинг бошин, Ҳеч миннат қилмасдан силаёлгайдир. Отмасдан кимсага маломат тошин, Диндошга мағфират тилаёлгайдир. Насронийлар кўп ҳам кетмасин катта, Яҳудийнинг қалби узоқ ўртансин. Мардликни улардан эмас албатта, Дунё Ҳузайфадан келиб ўргансин! @A_meshayan 17:43-11.08.2023 Абдураҳмон Мешаян