Nilalaman ng post
#Аллоҳнинг_раҳми_келган_она_бола_мўминлар Уч йил аввал шу гулларни онамга соғва қилгандим. Онам у вақтларда мусулмон эмасди. Гулларга қараб роса йиғлаганман. "Ўзингни нега алдаяпсан, бу онангнинг байрами эмаску" деб. Ўшанда илк марта юрагим санчиб кўзларим йиғидан хиралашиб қолган. Ўн олти йил тинмай сўраганимдан кейин онам муслима бўлдилар. Ҳали бир йил ҳам бўлмади. Бугун борсам ўзбекча ош қилибдилар. "Бу йил пасхани нишонламайман, тухум бўямайман энди" дедилар. Роса қувондим. Нима деб ўйлашингиз ўзингизга ҳавола. Аммо ўлим хақ. Ё онам мени кўмади ё мен онамни кўмаман. Аввало узоқ яшасинлар. Аммо агар ўлсалар энди армоним йўқ. Ортларидан "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" дея оламан, Қуръон ўқий оламан. Отамга нисбатан эса бу амалларни амалга ошира олмайман. Онангизнинг қадрига етинг. Уриб сўкса ҳам сизга кун бермаса ҳам. Муҳими у муслима ахир. Онам тобора қариябдилар мен ҳам. Юзларимиз нигоҳларимиз кўзларимиз тобора янада бир-бирига ўхшаб бормоқда. Жуда-жуда яхши онанинг ёмон боласиман. Онамдек ҳалим, мулойим, мулоҳазали, босиқ, фаросатли эмасман минг афсус. Шу жиҳатлари юқишини ҳам насиб қилсин. Онам менга ширин гапларни кўп айтган. Энг мени хурсанд қилгани: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ" бўлган. Аллоҳ мени дўзах билан жазоламасину агар жаннатий бўлсам онамнинг жаннатига осмонлардаги юлдузларга ердан тикилганим каби қараб турсам керак. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян