TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5056

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,680Bilang ng mga view ng post
Na-publishAbr 1704/17/2024, 03:20 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Мен_учун_яша Кўзимдан ирмоқмас дарёлар тоша, Аллоҳга ёлвориб кўп йиллар оша. Мен сени топганман ўлишга эрта, Мен учун яшагин, мен учун яша! Сендан ўзгасига армондир васлим, Сен бирла кўкламга дўнар қиш фаслим. Майли мен ўрнингга қилай жон таслим, Мен учун яшагин, сен учун яша! Биламан кечалар бедорлигингни, Ҳасталик дастидан безорлигингни. Ёлворай енгақол беморлигингни, Мен учун яшагин, мен учун яша! Кезай табиб излаб розиман хатто, Бадахшондан тортиб Кашмиргача то. Дардингга шифони Хақ қилсин ато, Мен учун яшагин, мен учун яша! Меҳрингга ташнаман ташнаман ташна, Эй мен севган дарахт яшнагин яшна. Кўзлар йиғлайвериб бўлдилар чашма, Мен учун яшагин, мен учун яша! Сен кетсанг айт сўлим боғларни нетай, Минг ёшдан ҳам ошган тоғларни нетай. Жуфтим хаста бўлса соғларни нетай, Мен учун яшагин, мен учун яша! Қалбингда умиднинг қасрини қургин, Кексайган чоғим ҳам ёнимда юргин. Тезроқ тузал жоним, оёққа тургин, Мен учун яшагин, мен учун яша! @A_meshayan 20:17-17.04.2024 Абдураҳмон Мешаян