Nilalaman ng post
РАШКИ ЙЎҚ ОШИҚ. Севиб қолдим, лоф эмас чиндан, Юрагимни эгалламиш ашк. Аммо ўзга ошиқлариндан, Севганимни айламайман рашк. Неки берса шодланиб ейман, Маҳзунлик йўқ, йўқдир маъюслик. Уни хамма севсайди дейман, Дўстлар деманг, бу не даюслик. Иродамни қилмайин деб мўрт, Ва бўлмай деб "ғаним"га мағлуб, Битта эмас бир юз-у ўн тўрт, Ўзи менга юбормиш Мактуб. У гўзалдир ва бойдир, хар дам- Қилар эҳсон ва бергай кўмак, Хатто ўзин севмасларга хам, Улашадир нон-у туз емак. Ошиқ қилган Муҳаммаднида(Алайҳиссалом) Ошиқ қилган янглиғ Исони. Дилга солди мухаббатнида, Йўқдир билмайдиган лисони. Уни қандай кучли севмоғин, Рус русчада айлайди изҳор. Турк туркчада айтур ардоғин, Хинд хиндчада такрор ва такрор. Мукофотин олур лойиқлар, Даргохимас севганларга тор. Фақат кирар мўмин ошиқлар, Қабулига кунинга беш бор. Қабулига тўсиқсиз беш бор. Ох ўн олти ёшимдан буён, Қалбим уни яхши танийди. Кўнглимдагин айласам баён, Исмин айтиб ўлсам қанийди.... Исмин айтиб ўлсам...қанийди... @A_meshayan 19.04.2017 Абдураҳмон Мешаян