Nilalaman ng post
18+ Аёлингизни, қизингизни поездга чиқарманг! (Имкон топсангиз тарқатинг, керакли манзилга етиб борсин) Менга Самарқанд-Нукус, Нукус-Самарқанд йўналиши бўйича поездга чипта буюртма қилишди. Очиғи, тадбир белгилаб бўлинган, шу чиптани топишнинг ҳам ўзи бўлмади. Узоқ йўл, таксида бориш ва тадбирларда иштирок этиш одамни толиқтиради. Хуллас, қайдасан Қорақалпоғистон, деб йўлга тушдим. Доим ҳам поездда юрган одам эмасман, "ичкаридаги ҳаёт"ни билмайман. Купенинг юқори қаватидан жой буюртма қилишган экан. Мени чақираётган мезбон масъулнинг истиҳола билан чиптани электрон ташлаганини кейин англадим... "Плацкарт" бўлиб қолдида", деб қўйди. Купенинг иккинчи қаватига чиқиб жойлашиш эркак киши учунам азоб. Аёлларни қўяверинг. Тор, деярли ҳаракатлана олмайсиз. Масалан, Самарқанддан Нукусга бормоқчимисиз, шу алфозда 12 соатдан ортиқ юрасиз. Тошкентдан йўлга чиқсангиз қарийб бир ярим кун... Қамоқ! Бу узоқ масофада телефон зарурати бўлади, албатта. Қуввати ўтириб қолиш эҳтимоли юқори. Вагонда қувватлаш учун шароит йўқ. Жуда муҳтож бўлсангиз, ҳожатхонага кириб телефонни қувватлаб оласиз. Ажойиба! Сиз ҳожатхонада телефон қувватлаяпсиз, қолганлар ташқарида сизни интиқ кутишяпти. Ҳамроҳларимнинг айтишича, қайсидир қимматроқ вагонларда қувватлаш учун шароит бор экан. Ўша гап, мажбуран ё пулингиз камроқ бўлгани учун чипта олдингизми, чидайсиз. Сиз одам эмассиз. Паст табақасиз. Қаранг, атиги зарядлаш қурилмаси... Йиғлагинг келади одам. Қадрингга. Ҳожатхонада қоғоз йўқ. Бир марта қўйилади, қўпол бўлсаям улгуриб қолсангиз бахтингиз... Поездга масалан, мен аёлим ё қизим билан чиқмайман. Аллоҳ мажбур қилмасин, агар аҳволимиз шу, "Ўзбекистон темир йўллари" одамни итдан баландроқ кўришни бошламас экан, аёлим поездга чиқмайди. Узоқ йўл. Ҳамма бироз ҳордиқ чиқаришни истайди. Иссиқ. Аёлми-эркакми, чўзилиб ётади. Енгилроқ кийинади, вагон бўйлаб ҳаракатланади. Хунук манзара. Кўзингиз чидамайди. Аёллар, қизлар ноқулай ҳолатда ётиб кетишга мажбур. Купелар ёпилмаган, бир аёлнинг ноқулай ҳолатда ётганини бутун вагондаги эркаклар бемалол томоша қилади. Негадир одамлар вагонга кирган заҳоти уятни унутадигандек. Мажбурлик, мажбурлик, мажбурлик ва яна озгина бефаросатликдан, деб ўйладим буни. Шу ўринда ўзимизга бир гап. Ич кийимда юриш эркакка уят эмас, деган қоида йўқ. Сизнинг кўкрагингиздаги ифлос юнгга ҳали турмушга чиқмаган қизболанинг кўзи тушиши шартмас. Тўғри, вагон иссиқ, совитиш тизими йўқ. Лекин ҳаё терлаб кетишдан, ноқулайликдан баландроқ нарса. "Ўзбекистон темир йўллари" бу ҳақда ўйлагунча асрлаб ўтиб кетмаса бўлди. Чунки катталарнинг хотини, қизлари бу вагонлар ҳақида тасаввурга эга эмас! Қўрқинчли туш бу жой. Ёнимдаги ҳамроҳим эътирозимга эътироз қилди. "Агар купеларни олди ёпилса, нархлар яна ошади", деди. Жой "эконом", демоқчи. Хуллас, анави купенинг иккинчи қаватига чиқишни истамасангиз "проводник"ларга мурожаат қилинг. Улар сизга қайсидир вагондан жой топиб беришади. Купенинг паст қаватида кетиш учун яна 150 минг тўлайсиз. Кўнсангиз шу, бўлмаса йўқолинг! Етмишларга яқинлашган онахон Навоий вокзалига келганда нолияпти. "Жойим тепада ўғлим, пастда бўлсангиз алмашайлик. Ҳозир зўрға пастга тушиб олдим. Ҳамма ерим қақшаяпти", деди. Мен нафас олишга қийналган ковакда унинг ҳоли нима бўлганини тасаввур қилдим. У Тошкентгача кетиши керак... Энг ажойиби энди! 2024 йил 2 май куни Нукусдан қайтишда, Хоразм вилоятининг аллақаеридадир чўлда поезд бузилиб қолди. Тахминан соат 20.10 лар эди. Алоқа йўқ. Қарийб қирқ дақиқа давомида ёрдамчи поровоз келишини кутдик. У бизни судраб, маълум масофага олиб борди. Яна йигирма дақиқа уринишлардан сўнг, биз юрдик. На кимдир изоҳ берди, на ташкилот номидан узр сўралди. Бутун поезддагилар, ҳамма табиий қабул қилди буни. Битта ўзимдан "оқсуяк" ясаб олгим келмади. Камига бу ерда ҳар қандай гап ортиқча. Ҳамма поезд ходимларини буралаб сўксангиз ҳам улар айбдор эмас. Тизимдаги тизимсизлик, эгасизлик учун улар айбдор эмас. ТЕПА пастга тушиши керак. Улар тушмайди. Ҳаммасига, ҳаммага тупурган.