Nilalaman ng post
(Аммо барибир ўйлайсан, одам. Ҳар бир вагонга масъул бириктирилган. Ўз фаросати билан бошқалар эътиборини жалб қилиб, сизлардан ноқулайлик учун узр сўраймиз, деса борми! Бутун вагон аҳли ўзини одам деб, ҳис қила бошлашига аминман). Пулингга яраша шароитда яшайсан. Пулингга яраша жойда кетасан. Пулинг озми, шароитинг йўқми, танловинг йўқми, унда олға вагонга! Молдай кетавер! (Ахир мана бу ёнимдаги онахоннинг қизи оққон бўлган. Шифохонада оғир муолажаларни оляпти. Куёви қизини даволатаман, деб итдек қийналяпти. Қизининг касаллиги сабаб ўзининг ҳам қон босими ошадиган бўлиб қолибди. Шу ҳолида набираларига қараб туриш учун Тошкент кетяпти. Ахир бу аёл Қорақалпоғистоннинг бир чеккасида, овулда қийинчилик билан яшаяпти. Самолётда учолмайди. Каттаконлар, сизнинг поездингизда юрса, унда нима айб? У нима қилсин?!) Мен Самарқандга 3 май куни 1.43 да етиб келишим керак эди. Поезддан тушганимда 3.43 эди. Нақд икки соат кеч келдим ва ҳеч ким изоҳ бермади. Ҳурматли АЖ катталари! Қизингизни, аёлингизни шу поездларга чиқаринг. Ўзгарасиз, бунга ишонаман! Исомиддин Пўлатов. P/S: Қорақалпоқ халқи ва таассуротларим бундай руҳда эмас. Улар ҳақида алоҳида таҳлил бераман. Қорақалпоқлар яхши эл ва ҳар қадамда истеъдодларни, ватанпарварларни, ориятли инсонларни учратдим... Исомиддин Пўлатов