Nilalaman ng post
ТАҚИЛЛАТАР ЭШИГИМ БИТТА! Мен шу қадар бахтсизман ё Раб, Гуноҳ қилиб қалбим толмади. Келдим яна мададинг сўраб, Бошқа борар ерим қолмади! Қалбим кўмирданда қорайди, Сўнг кенг ризқим буткул торайди. Нетай дил Уйингда яйрайди, Бошқа борар ерим қолмади! Кўнглим эмас қаро ниятсиз, Мен шу қадар чиқдим уятсиз. Гарчи феълим сура, оятсиз, Бошқа борар ерим қолмади. Шайтон қўлларимдан етаклаб, Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб. Иймоним ҳам қолди эмаклаб, Бошқа борар ерим қолмади. Боғламасанг нафс ҳам бир итда, Тақвоимга ташланар четда. Тақиллатар эшигим битта, Бошқа борар ерим қолмади. Сени йўқлаб борсам арзирда, Бомдодда, пешинда, асрда. Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда, Бошқа борар ерим қолмади. Оғир-оғир дардга чалиниб, Шифо Каломингга талпиниб. Ҳузурингга келдим ялиниб, Бошқа борар ерим қолмади! @A_meshayan 23:17-21.05.2023 Абдураҳмон Мешаян