Nilalaman ng post
#ЯГОНАМ Нетай нафснинг қитолига тавбадан зўр силоҳим йўқ, Мендан бошқа қулларинг кўп, менинг бошқа Илоҳим йўқ. Хатокорман кечир мени, Рози қилгум келур сени, Разиллашяпман ҳар куни, Сендан ўзга гувоҳим йўқ. Ўзим лолман ўзим ҳайрон, Манинг ишим қилмас ҳайвон, Хайратдадир хатто шайтон, айламаган гуноҳим йўқ. Йиғлаб-йиғлаб остонангга бошим уриб келдим яна, Йўлдан урар лаъин бисёр- Сендан бошқа паноҳим йўқ. Не учун ранжитдинг она? Не учун инжитдинг яна? Сўрар бўлсанг сўроғингга- На жавоб на изоҳим йўқ! Номаҳрамга боқиб тўймас қаро-қаро кўзим бордир, Фурқонингга ойда бир бор боқадурғон нигоҳим йўқ. Маъсият-ла дўст тутиндим, макруҳ бирла бўлдим иноқ, Қалб дер: Билганим қиламан- ақл билан никоҳим йўқ! Сенинг қулларинг беадад, мен эса чиқдим беадаб, Қилма ғазаб бергил мадад, сендан бошқа Фаттоҳим йўқ. Ғамим милён, дардим милярд, ҳасратларим трилёндир, Умидим эса биттадир, сендан бошқа Аллоҳим йўқ! 18:05-17.05.2023 Абдураҳмон Мешаян