Nilalaman ng post
ИШҚ САВДОСИ БОШГА ТУШДИ... Қалб хис қилди Жалолингни, Тегмасидан ўлим мушти. Бир бор кўрмай Жамолингни, Ишқ савдоси бошга тушди. Чиқдим куфр қучоғидан, Кечдим дўзах ўчоғидан. Дил дарзмас ширк пичоғидан, Ишқ савдоси бошга тушди. Қалбга қургач фаросат ин, Кема бўлиб мукаммал дин, Деди: Нажот топ, менга мин, Ишқ савдоси бошга тушди. Кўз ёшларим селга дўниб, Каломий фармонга кўниб. Дил дарчамга иймон қўниб, Ишқ савдоси бошга тушди. Энди менга эмасдир ёт, Гўзал Сарвари Коинот. Дунёдаги энг Буюк Зот, Ишқ савдоси бошга тушди. Гох касал қалб хаволанди, Сўнг зикринг-ла даволанди. Каломинг-ла наволанди, Ишқ савдоси бошга тушди. Хавотирдир юрак қурғур, Амалларим гуноҳ туғур. Қалбдан мунофиқлик суғур, Ишқ савдоси бошга тушди. Ишқсиз қалби доғланмишам, Хаста эдим соғланмишам. Беш арконга боғланмишам, Ишқ савдоси бошга тушди. Жон берар дам менга авло, Исминг айтиб ўлмоқ Мавло. Ё султони Арши Аъло, Ишқ савдоси бошга тушди. Бу юракдан чиққан байтдир, Ёлвораман қайси пайтдир. Жон волидамга хам айттир: Ишқ савдоси бошга тушди. @A_meshayan 19.10.2019 Абдураҳмон Мешаян