TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5121

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View3,940Bilang ng mga view ng post
Na-publishMay 2505/25/2024, 11:38 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ЧИДАМСИЗЛИК. ("Йиғлаб ёзилган шеърлар туркум"идан) Чидолмас ғурурли Озарбайжонлар, Боласи душманга агар тиз чўкса. Хам олади жонлар, хам тўкур қонлар, Арманларни кимдир онадан сўкса. Араблар бенамоз зотни хушламас, Руслар лафзсизлардан тезда узоқлар. Гуржилар номарднинг қўлин ушламас, Элдан ажралганни суймас қозоқлар. Гарчи ихтирога устадир япон, Гарчи мода бирла хамнафас фаранг. Чидолмас ўз миллат вакили нодон, Ўз халқига қарши ишлатса найранг. Чидолмай хорликка бирор бир туркман, Даъюс саломинга олмайди алик. Кўмагин бермайди ўғли бўлса хам, Юрт сирин сотганга америкалик. Шеърни дилдан ёздим, ёзмадим тўқиб, Биларманку ёлғон халолмаслигин. Балки айт деюрсиз, шеъримни ўқиб, Ўзбеклар нимага чидолмаслигин. Ўзбеклар чидамли, чидамли жуда, Бошларига селдек ёғганда хам ғам. Чидарлар дод демай худа бехуда, Қўли калталиг-у йўқчиликка хам. Чидар барча миллат вакили янглиғ, Волидаси кетса жаннат боғига. Ғаним урганда хам қоқ кўксига тиғ, Дош берур хаттоки фарзанд доғига. Ўзбеклар чидайди керак бўлса гар, Уч ўғлининг бевақт ўлганлигига. Фақат чидолмайди чимилдиқ кўрмай, Ўз қизининг жувон бўлганлигига... Тилдан қолар она бу хол юз берса, Падарининг айлар юраги хуруж. Эртасига тонгда бу уйдан чиққан, Иккита тобутга улус бўлар дуч. Шу боис номусни асранг сингиллар, Она қалбин дардга тўлдирмангизлар. Чин ўзбек бўлсангиз номуссиз бўлиб, Отангизни бевақт ўлдирмангизлар! 2015