TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5123

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View4,800Bilang ng mga view ng post
Na-publishHun 306/03/2024, 09:18 AM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​"ҚАЧОН ОДАМ БЎЛАМИЗ?! Ашхобод" богида осмондан ёгилиши керак бўлган 20000дона ўйинчоқни 15000сўмдан хисоблаганимизда 300 000 000 сўм пул бўлар экан. Худди шу маблағ Жигар трансплантациясига мухтож бўлиб турган огир бемор қизчага етмаяпди. Отаси чорасизликдан қўнгироқ қилаверади. Биз чорасизликдан сабр қилинг деяверамиз. Охири жавоб ҳам бермай қўйдим. Чунки нима дейишни ҳам билмайман. Рамазон ойида бахоли қудрат йигиб берган фитр, закотлар урпоқ ҳам бўлмади. Саратоннинг яна бир асири кўз ўнгимизда ўляпди. Кимлардир миллиардларни сарфлаб еру , кўкдаги барча юлдузларини чорлаб тўкин тўйлар қилади. Кимлардир олди -орқасига қарамай қайта-қайта умра қилиб мақтанаб юраверади. Кимлардир Сенатда ўтириб донаси 70000сўмлик сомсалар ейди. Кимлардир ривожланган давлатлар юбораётган хайрияларни қуритишади. Кимлардир газу, нефтимизни, олтину, уранимизни сотиб етти пуштига етарли хазина йигишади. Кимлардир ўзини кўрсатиб пиар учун осмондан текин ўйинчоқ ёғдиради, музқаймоқ тарқатади. Кимлардир тўқ болаларини иномаркасига ўткизиб, ўша текин ўйинчоқ ва музқаймоққа ошиқади . Кимлардир эса... Кундан-кун сўлиб бораётган жигарпорасининг тепасида унсиз йиғлайди. Охирги узуги, охирги сиргаси....энг охирида эса уйини сотиб, кейин боласини ҳам кўмади. Кеча Юнусободдаги "Марварид" ресторани олдида учта маст барзанги шар сотиб турган беш ёшли болага зуғум қилишган. Мажбурликдан чиқдим. Онам касал. Адам йўқ" деган нолаларига қарамай, "Болаликдан олиб сотарликни ўрганма тирранча" деб, билагига ёпишиб, силтаб, уришишган. Ёндиргич билан шарларни ипини куйдириб учириб юборишган. Болажон йиғлаб-йиғлаб уйига кетган. Уч махлуқ ҳам "финдиперс" машинасига ўтириб қаёққадир ғойиб бўлишган. Энг ачинарлиси - ўша воқеага гувоҳ бўлган бирорта катта одам орага тушиб етим болани ҳимоя қилмаган. Вахоланки учта зўравонни пийпалаб ташлайдиган, ғажиб ташлайдиган оламон бор эди ресторанда. Қорин ғами ўлсин-а! Нафс ғами ўлсин! Воқеага гувоҳ бўлиб, лекин қўлидан ҳеч нима келмаган қизим катталар дунёсидан нафратланиб, уйга келгунча йиғлаб келган. -У фақат шар сотяпди холос амаки. Урманг! Илтимос урманглар!...-деганча Эрталабгача босинқираб чиқди. Биз киммиз? Қандай халқмиз?! Нега бунчалик бешафқат, нега бунчалик тубанмиз?! Қачон ўзгарамиз? Қачон бир бутун миллат бўламиз? Қачон ОДАМ бўламиз?! Қачон?! Муаззам Иброҳимова