TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5126

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,740Bilang ng mga view ng post
Na-publishHun 406/04/2024, 08:40 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

#ВАТАНИМГА_ҚАЙТАМАН. Хато қилгач момом ва бобом, Ватанидан қилинган қувғин. Шундан бери дил яро мудом, Шундан бери чехралар сўлғин. Мусофирда мангу қолмайман, Қачонлардир тугар бу сафар. Лек Ватанга қайта олмайман, Қучар бўлса лаъинлар зафар. Мусофирнинг чўчийдигани, Дашном, туҳмат, миннат ва таъна. Ўзим сўраб олмасам бўлди Жаханнамдек жирканч бошпана. Мусофирман, хаёт машаққат, Мен сабрли бўлмоғим керак. Бир кун қайтгум Ватанга фақат... Қайтиш учун ўлмоғим керак... Музлагунча томирда қоним. Мен Аллоҳга хамдлар айтаман. Саломат бўл, шунда иймоним, Ватанимга бир кун қайтаман! У Ватанда Кавсар кўли бор, Кўл бўйида кутар пок Набий! У Ватаннинг номидир жаннат, Ватанимга қайтар ё Раббий! @A_meshayan 21:09-26.11.2017 Абдураҳмон Мешаян