Nilalaman ng post
#Фаластинликларнинг_қиёматда_гувоҳлиги. "Ё Раб бу бандангга берма жаннатни, Бу ифлос бизлардан юзин ўгирган. Гарданига олиб тавқи лаънатни, Нуқул чойхонада ош еб ўтирган. Булбул каби бийрон сайроқи бу зот, Бизларга келганда тилдан ҳам қолган. Ғазоликлар ўзи айбдор дея, Исроилликларнинг тарафин олган. Биз бомба садоси остида қолдик, Бу эса тингларди карнай-сурнайни. Силламиз қуриди урушда толдик, Бу эса жуҳудга бўлди оғайни. Ким бизларни ўйлаб юборса ёрдам, Уларни зиндонга ташлатган касни. Заққумга тўйдиргин абадул абад, Завжамиз кўзларин ёшлатган касни. Қўлимиз узилди, бўлдик ярадор, Тишларимиз синди бурун қонади. Бу кўппакни энди дўзахга юбор, Бу ит жаҳаннамда яхши ёнади" Шеър кимга аталган десангиз агар, Қўрқувдан кўзим ёш, бошим эгишли. Қалбингиздан сўранг...демаяптими- "Бу шеър мен тўғримда, менга тегишли". @A_meshayan 02:26-07.06.2024 Абдураҳмон Мешаян