Nilalaman ng post
Туркиялик жуда машҳур санъаткор бор: Йилдиз Тилбе. У интервюларидан бирида шундай деганди: "Бир замонлар жуда қаттиқ ошиқ бўлдим. Ишқ дастидан амалиётлар бўлдим, баъзи аъзоларимни олдилар. Ўша замонда иккита қўшиқ ёздим. Ёзарканман шу қадар қалбим оғридики, шу қадар ёмон аҳволга тушдимки мен шу ёшимда бу қадар азоб чекаётган бўлсам инсонлар буларни тинглаб жонига қасд қиладику хақиқатдан ёшлар ўзига суиқасд қилиши мумкинку деб ўша қўшиқларни бошқа айтмадим ва басталаган у куйларимни йиртиб отдим". Охирги икки ой ичида мен ҳам ёзган шеърларимни ёзиб, ўчириб, ёқиб, чарчаб кетдим. Ёзаман, йиғлайман, ўчираман... Хақиқатга тўла у гўзал шеърлар ўзим билан мозорга кетади. Бошқача маддоҳона шеърлар ёзай десам қўлимдан келмайди ўзимни мажбурласамда Аллоҳ илҳом юбормайди. Ҳозир ҳам шеър ёзиб бўлиб юрак дори ичиб олдим. Энди сайр қилмасам ухлолмайман. Уёғи бомдод... Бир ўзимга раҳмим келади, бир кулгим. Кимсан ўзи сенга нима зарур бунча юк дейман... @A_meshayan 03:17-04.07.2024 Абдураҳмон Мешаян