TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5167

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View4,300Bilang ng mga view ng post
Na-publishHul 2107/21/2024, 08:18 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​ТАШҚАРИГА ЧИҚ! (Ўғли маҳбус она ноласи) Шиминг дазмолладим, ювдим пайпоғинг, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Новвот чойлар билан еб ол қаймоғинг, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Челакда сув таши, ўтин бер ёриб, Болам ичкаридан ташқарига чиқ. Менда куч йўқ белим турибди оғриб, Болам ичкаридан ташқарига чиқ! Тунда алаҳсираб балки совқотдинг, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Бас етар, тоқат тоқ бунча кўп ётдинг, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ... Даданг ховлимизга экяпти ёнғоқ, Болам ичкаридан ташқарига чиқ. Белкуракни олгин қўлидан тезроқ, Болам ичкаридан ташқарига чиқ! Бир қиз топдим қўяй кел унаштириб, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ. Сизларни қўяжак Хақ учраштириб, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Қақшаб оғрияпти вужудим зир-зир, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ. Қилмаган айбингга сўрайқол узр, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Шайх-Алига қатнаб чарчадим чунон, Болам ичкаридан ташқарига чиқ. Кутиб холдан тойдим ўн йилдан буён, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Бурним тўлмаса бас қонинг исига, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Мен кирмасдан ернинг ичкарисига, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Келмасанг, мен ортиқ чидолмам наслим, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ. Дийдорингга тўйиб жон қилай таслим, Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Мен бирла дарди бир қай она демас: Болам, ичкаридан ташқарига чиқ! Наҳот, Лаа илаҳа иллаллоҳ эмас, Сўнгсўзим ичкар(и)дан ташқарига чиқ? @A_meshayan 12:55-03.02.2019 Абдураҳмон Мешаян