TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
"ҲАММАСИГА АЙБДОР МУЛЛАЛАР" Диёридан ташиб тиллалар, Хориж ёқда қурса виллалар. Ўғрилар ҳеч гуноҳкор эмас, "Ҳаммасига айбдор муллалар" Иссиқ келиб қолса чиллалар, Қуриб кетса халқда силлалар. Айбламангиз об-ҳавони сиз, "Ҳаммасига айбдор муллалар" Ипак қурти қилмай жилвалар, Бермай қўйса бизга пиллалар. Гуноҳкорни излаб эзилманг, "Ҳаммасига айбдор муллалар" Сочи қаро ёҳуд маллалар, Ҳушторидан тинглаб "алла"лар. Беникоҳни туғиб қўйса ҳам, "Ҳаммасига айбдор муллалар" Сиғармиди дилга яллалар, Қимматчилик бўлган паллалар, Арзончилик бўлмай қолсада, "Ҳаммасига айбдор муллалар" Туҳмат қилар қовоқкаллалар, Ёқмагани учун саллалар. Фирдавсга киргунигача, "Ҳаммасига айбдор муллалар" @A_meshayan 16:19-28.08.2022 Абдураҳмон Мешаян