TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Nilalaman
Nilalaman ng post
#МАДДОҲЛАРНИНГ_СЎНГГИ_МАНЗИЛИ. Паловман деб мақтанма менга, Оғзингни юм сен хам эй кабоб. Наздингизда сиз иккингизга- Ошқозонга ёқмоқлик савоб. Тўлиб олиб ул пиёламга, Ширинман деб сув бўлма мағрур. Донғинг кетиб бутун оламга, Шароб янглиғ бўлсангда машҳур. Эй мақтовга махкам ёпишган, Эй рост гапдан қайнар зардаси. Нетай бўлсанг ичидан пишган, Ўзбекистон халқ мошхўрдаси? Ошқозонга, шу энг ёмони, Хеч маддоҳлик қилиб толмайсан. Бўлмайсанми таомлар хони, Ошқозонда мангу қолмайсан! Ошқозон деб аталмиш давлат, Дейди:Жон-у дилимдир базм. Энг лаззатли таом хам фақат, Ўрнин топар қилингач хазм! Лаганбардор бўлманг таомлар... @A_meshayan 13:21-18.01.2018 Абдураҳмон Мешаян