TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5184

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,790Bilang ng mga view ng post
Na-publishAgo 2708/27/2024, 05:07 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​#Муоз_ибн_Жабал_адолати Муоз ибн Жабалда, Икки хотин бор эди. Иккиси ҳам амалда, Унга азиз ёр эди. Энг ширин шароб дейин, Хақиқатнинг шарбати. Бир аёлидан кейин, Иккинчисин навбати- Бир кўринг келганида, Ишлатганин маҳорат. Нариги ёр ёнида, Қилмас эди таҳорат. Улуғ Шом диёрида, Вабо тарқалган дамда. Муоз икки ёридан, Айрилиб қолди ғамда. Ўша вақтда одамлар, Жуда банд бўлганига. Ё вабо келган дамлар, Кўпларми ўлганига. Муоз ибн Жабални, Чақирганча сабрга. Икки ёрингизни ҳам, Кўйинг деб бир қабрга- Маслаҳат берганларнинг, Икки кўзи ёшланди. Иккисин ўртасида, Ортиқ қуръа ташланди. Ажратилмади кумуш- Қайси бири олтинроқ. Қуръа чиққан аёли, Гўрга тушди олдинроқ. Доимо қилиб эъзоз, Аёллари тирик пайт. Улар ўлганда Муоз, Ҳилоф қилармиди айт? Адолат ўрнатмасдан, Муоз нима ўрнатди? Буни дин ўргатмасдан, Унга ким ҳам ўргатди? @A_meshayan 22:07-27.08.2024 Абдураҳмон Мешаян