Nilalaman ng post
#САҲОБА_САИД_ИБН_ЗАЙД_ва_ТУҲМАТЧИ_АРВО Мадина волийси Марвонга бориб, Арво номли аёл сўрди ҳимоят. Кўз ёш тўкиб гўё кўнглини ёриб, Саид ибн Зайддан қилди шикоят. Аёл сокин эмас сўзлади жўшиб: "Саид деганингиз экан кўп ёвуз. Ўз ерига менинг ерларим қўшиб, Хаққимга уялмай қилди тажовуз" Ақиқ водийсига юборди Марвон, Ўз одамларини ростин билгани. Саид бу туҳматни эшитган замон, Сасидан билиниб алам қилгани: Деди: "Эшитганман Расулуллоҳдан, Ким ноҳақ бировдан ер олса тортиб. Қиёмат кунида ўшал тупроқни, Тирилгайдир албат бўйнига ортиб". Сўнгра дуоибад қилдилар шу он, Қалблари чекканди ахир кўп озор: "Сўзлаётган бўлса у аёл ёлғон, Кўр қил кўзин ва қил қудуғин мозор. Кўп ўтмай кўр бўлди туҳматчи аёл, Мадиналик гувоҳ қарғиш кучига. Бир куни юраркан уйи ёнида, Чўкиб ўлди тушиб қудуқ ичига. Қиссани ёздиму ўйланиб қолдим, Халққа туҳмат қилган зўравонлар мўл. Эл дейди: "Уларни Худога солдим" Чиқса қарғиш амал ошмоғига йўл, Не-не амалдорлар кўр бўлар войдод, Бунику содда халқ яхши билади. Кўплигидан чўкиб ўлмоққа номзод, Юртимда қудуқлар камлик қилади. @A_meshayan 22:52-28.08.2024 Абдураҳмон Мешаян