Nilalaman ng post
ЖАЙРОНАЛАРМИЗ Исломни деб пок Маккадан- Ўшал Мадина томон, Хижрат қилган анбиёга- Қисматдошмиз биз хамон. Ўзбекистонни соғиниб- Юрак қумсаган замон, Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Юрт соғинчи эзса ўзин- Қўйгани тополмас жой, Бўлса хамки ўшал кимса, Хорун-ар Рашиддек бой. Америка юртиндада- Гарчи пичоғимиз мой, Лондонда хам дастурхони- Гарчи шохоналармиз Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Юрт соғинчи деб аталмиш- Ўшал энг ўткир ханжар. Қалбимизга чуқур ботган- Юрак хам тез-тез санчар. Кетган эдик ютмасин деб- Бизни ғафлат деган жар, Майдонин ташлаб қочмаган- Марди майдоналармиз, Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Сайёд отган ўқ тегмаган- Аммо оғир қайғудан- Яраланган қалбимиз бор, Лаблар безган кулгудан. Гохи йиғлаб уйғонамиз Саҳар чоғи уйқудан, Тушга кирса гох Тошкент-у, Гох Фарғоналаримиз, Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Ўзбеклармиз бир-биринга- Қавм-у қариндош жигар, Отасинга тик боқмаган- Онасинга бош эгар, Ака-ука, опа-сингил- Бўлсакда бизлар агар, Тилга чиқмай, дилиндаги- Мудом пинҳоналармиз Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Буқаламун эмасдирмиз Хар дам ўзгартирган ранг. Фил эмасмиз, мақтангувчи- Пашша бирла қилиб жанг. Босмагандир қалбимизни- Ғафлат янглиғ моғор, занг, Либос Ғарбча аммо мудом, Қалби Шарқоналармиз Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Кўзалармиз, Кулолимиз- Оламларнинг Султони, Оҳ абадий қуримовчи- Мағфиратин уммони. Эмасдирмиз халқнинг хаққин- Ўпиргувчи мўлтони. Хақдек меъмор бунёд этган- Пишиқ кошоналармиз. Хилватларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. Хижратларда йиғлаб юрган- Ожиз жайроналармиз. @A_meshayan 2016-йил Абдураҳмон Мешаян