Nilalaman ng post
#Жобир_ибн_Абдуллоҳ_ва_етти_сингил Отажони Абдуллоҳ- ибн Амр билан у Исломни қабул қилди Ақоба байъатида. Жуда ёш бўлганига, Бадрда қатнашмади, Аммо эди Уҳудда, Қатнашмоқ ниятида. Расулуллоҳ дедилар: Жобирга қараб аста, Падаринг берса изн Киришинг мумкин жангга. Отаси эса деди: "Мендан сўнг сингилларинг, Ёлғиз қолиши мумкин, Руҳсат беролмам санга". Агар мен қўрқмасайдим, Ёлғиз қолишларидан, Истардим кўз ўнгимда, Шаҳид бўлишлигингни. Ҳамма чин эркакладек, Шараф билан шон билан, Аллоҳнинг номин айтиб Жангда ўлишлигингни" Еттита қизин ўйлаб, Абдуллоҳ ибн Амр, Қисматни қаранг энди, Ўғлини қиймай кўзи. Жангда қаҳрамонларча, Оғриққа қилиб сабр, Шаҳидлик шаробини, Ичди Уҳудда ўзи. Абдуллоҳ ибн Амр, Кўмилди ўшал жойда, Кўзлардан марвариддек, Дурдек ёшлар сочилди. Сув чиқармоқлик учун, Қирқ олти йил ўтиб, Уҳуд шаҳидлари-ла, Унинг қабри очилди. Ўғли Жобир кўрдики, Бу ўнгдир эмас рўё, Тўрт кам эллик йил ўтиб, У бўлди гувоҳ тирик: Худди кеча ўлгандек, Ота ухларди гўё, На оёғи, на қўли, На бадан эди чирик.... Отаси ўлгач Жобир, Уйланди бир аёлга, Аёлнинг исми эди, Суҳайма бинти Масъуд. Ҳаётнинг баланд-пастин Кўрган аёл томондан, Етти синглин қарашга, Эҳтиёж эди мавжуд. Расулуллоҳ сўради: "-Уйландингми эй Жобир? -Ҳа уйландим Расулим! -Бевагами ё қизга? -Бир бевага уйландим, -Қиз олсанг яхшимиди, -Етти синглим ўйладим, Ростини айтсам сизга! -Истамадим уларнинг, Қаровсиз қолмоғини, Бир тажрибали аёл, Менга эди кўп керак. Расулуллоҳ дедилар, Тинглаб туриб Жобирни, "Завжанг бўлсин, хайрли, (Барокатли) муборак! Йиллар ўтиб орадан, Хасталанмишдир Жобир, Олмоққа келганида, Набий кўнгилларини. Расулуллоҳга қараб, Бермишдирлар бир савол, Бемор холда ҳам ўйлаб, Етти сингилларини. " Ортимда қоладиган, Етти синглим бор маним, -Айтинг уларга қанча Мерос қолдирсам бўлар?" "Сен ушбу хасталикдан- Ўлмайсан деди Набий, Чиндан ҳам йиллар ўтиб, Тўқсон беш ёшда ўлар. Жобир ибн Абуллоҳ Қанча-қанча жанг қилган, Ғаним қонини тўкиб, Душман холин танг қилган. Мардлигу сахийлигин, Санасам адо бўлмас, Сингиллар иззатлаши Мени ҳангу манг қилган. Қизга уйланмоқликдан Сингиллар деб кечиб воз, Хасталанса уларга, Қолдирмоқ учун мерос- Борми замонамизда, Беморлигин унутган, Борми шундоқ акалар, Синглисин қилган эъзоз. Ака синглиллар аро, Қайга боқмай маҳкама. Раъно, Маҳлиё бирла, Уй-жой талашар Собир. Сингилларку жуда кўп, Отамеросга хақли, Аммо мард акалар кам, Мисли саҳоба Жобир. @A_meshayan 19:12-02.09.2024 Абдураҳмон Мешаян