TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Abdurahmon Meshayan
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT POST

Post #5196

@a_meshayan

Abdurahmon Meshayan

Mga View2,700Bilang ng mga view ng post
Na-publishSet 909/09/2024, 05:02 PM
Nilalaman

Nilalaman ng post

​​Ўзбекистон республикасида ҳизмат кўрсатган маданият ходими Мусохон Нурматов вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... У киши билан боғлиқ яхши хотираларим бор. 2014-йилнинг охирроғида шоир Ботиржон Эргашев сабабчи бўлиб у киши билан кўришганмиз. У киши менинг учта шеъримни қўшиққа айлантирганлар: "Тонг отмасайди" "Ёки менга ёр бўласан ёки ҳеч кимга" "Булбулим". Жуда мулоҳазали, фикри теран ижодкор эдилар. Менинг шеърларим диний, сиёсий бўлганига: " Абдураҳмон шеърларингиздан бунча қон хиди келади?" деб жиддий қиёфада хазиллашиб қўйгандилар. Айнан шу уч шеърни ўқиб Мусохон Нурматов менга қараб баланд овозда: " Жуда зўр ёзибсиз, қойиллатибсиз. Лекин нимага четдасиз? Нимага китоб чиқармаябсиз, нимага машҳур бўлишга харакат қилмаябсиз, сизларнинг Навоий авлодларининг харакатсизлиги сабаб анави чала шоир ифлослар уйини қурябди, кўтарилябди эээээ" дегандилар. Жуда қувонганман. "Мени Навоий авлоди дедия" бу киши деб, яширмайман осмонларда учганман. Яна бир гал "Ҳеч қачон шеърларингизни бировга кўтариб олиб бориб қўшиқ қилинг деманг. Унутманг, биринчи ўринда шоир, кейин бастакор, охирида қўшиқчи туради. Тарих ҳеч қачон бу қўшиқчиларнинг номларини мухрламайди. Мен фалончига ҳам айтдим дайди итдек бировларнинг эшиги остида турма деб қулоқ солмади" деганлари ёдимда. Шундан кейин то ўзлари илтимос қилиб мени чорлашмагунча бирор санъатчининг ёнига бормаганман. Доим ўзлари йўқлашади. "Мен ҳаммани сизлаб гапираман. Фақат ёмон кўрган одамларимнигина сенлайман, тушунябсизми" деб зийраклигимни синамоқчи бўлганларида кулиб қўйгандим. Жойлари жаннатда бўлсин! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян